Олдинги ўйин Ҳисобот
14.03.2015 (22:00) Примера,27-тур
Эйбар
0
Барселона
2
Кейинги ўйин Тақвим
18.03.2015 (00:45) Чемпионлар лигаси, 1/8 финал
Барселона
Манчестер Сити
Ўйинлар ҳисоботи
Авторизация
Главная » 2014 » Dekabr » 2 » Луис Суарес «Барселона»га мослашмоқда
18:38
Луис Суарес «Барселона»га мослашмоқда
324f52aafd1d86f367a9842b4e7b0501.jpg
Ва ниҳоят, Луис Суарес  Испанияда дадил ва ишонч билан тўп сура бошлади.  Каталонияликларнинг ўтказган сўнги тўрт ўйинида у томондан узатилган заргарона тўплар голга айланаётганидан хабарингиз бор, албатта. “Барселона” футболчилари ҳам уругвайлик ўйинчини жамоа услубини зўр ўзлаштира олганини айтишмоқда.

 
“Ҳей, мени тишлаб олмагин», – Пике Суаресга “Барселона” машғулоти пайтида мана шундай ҳазил қилди, бу аччиқ ҳазилга Луис жилмайиб жавоб қайтарди, холос.  Менимча,  унинг тишлаб олиш сингари одати энди ортда қолган. Суарес ўзининг “каталон” орзусига жуда катта заҳматлар билан эришган, энди у бундай беъмани одатларини такрорламаслиги аниқ. «Жаҳон чемпионатидаги  воқеадан сўнг фаолиятим  вайрон бўлди деб қўрқиб кетдим, - дейди ҳужумчи. – Мен уйдан чиқмай вақтимни оила аъзоларим билан ўтказардим. Агентим қўнғироқ қилиб, трансфер амалга ошганини айтгач,  йиғлаб юбордим. Компьютерда “Барселона” таркиби билан ўйнаб ҳар доим мана шу клубга ўтишни орзу қилганман. Ўз фаолиятимни мана шундай жамоада якунлаш энг зўр ҳодиса эмасми?”
Кўпчилик каталон клубинингмавсум аввалини дисквалификация туфайли ўтказиб юборадиган ўйинчига катта миқдорда пул тўлаши ва у учун Алексис Санчесдан ҳам воз кечишини тушунмай ҳалак бўлди. Лекин,  оддий Суарес “Барселона”да пайдо бўлди ва фойдали футболчига айланди.


Уругвайлик майдонга туша олмаган пайтда иккита “кантеранос” –Мунир ва Сандрода имконият пайдо бўлиб,  Ҳаддодий ҳатто миллий терма жамоадан чақирув ҳам олди.  Суарес бўлса, илк имконият пайдо бўлиши билан майдонга чиқди. Аслида, Луис Энрике уни “Реал”га қарши майдонга туширмаса ҳам бўлаверар эди. Чунки,  уругвайликда ортиқча вазн пайдо бўлган, ўйин амалиёти йўқ ва класико маъсулияти бор эди. Лекин, Энрике унга ишонди..

Суарес  майдонга тушгач “Барселона” янги услубга ўтди –  энди жамоада  иккита қанот ҳужумчилари ўнгда Суарес, чапда Неймар ва ҳужумнинг  марказида  Месси. Тўғри, бу янги модель ҳар доим ҳам ўзини оқламаяпти. Суарес бу қанотда илгари кўп тўп сурмаган, яна уни ҳудудида Дани Алвес ва Иван Ракитичлар ҳаракат қилишяпти. Бу икки ўйинчи билан бир-бирини аъло даражада  тушуниб олишига ҳали бироз фурсат бор. Уни индивидуал маҳорати қутқармоқда – илгарги турда “Альмерия” га қарши ўйинда у рақиблардан бир неча марта ўз услубида қочиб кетиб, иккита самарали узатишни амалга оширган бўлса,  кечаги “Севилья” билан бўлган матчда ҳам қанотдан жарима майдонига ёриб кириб Ракитичга ажойиб голли  пас берди.


Фақат голлар масаласи қийин бўляпти. Биринчидан уч ҳужумчи билан ўйнаш тизими Суарес ва Неймарга рақиблар дарвозасига хавф солишга кўп имкон бермайди. Иккинчидан Суарес гол уриш учун юз фоизли имкониятлардан кўра дарвозани ишғол этиш қийин бўлган вазиятлардан фойдаланишни устаси. “Сельта”га қарши учрашувда унда яхши вазият бўлди, яна “Аякс” билан бўлган матчда у яккама-якка имкониятдан фойдалана олмади. Бироқ, уругвайлик тушкунликка тушмайди. У ўз тўп узатишларидан сўнг дарвоза ишғол этилса роса хурсанд бўляпти. Мана кўрасиз, у ҳали голлар уришни ҳам бошлайди.

Суарес илгари тўп сурган икки клубида асосий етакчи эди. Ўйин схемаси унга нисбатан тузилар ва кўп голларни амалга оширарди. “Барселона”да бўлса Месси бор, Луисга уни даражасига чиқиши учун билмадим қанча вақт лозим бўлар экан.  «Аякс», ва «Ливерпуль» тез ва ҳужумкор ўйин намойиш этгани учун Луисда тўп билан майдонда катта ҳудудни босиб ўтишга имконият бўлар эди.   «Барселона» эса учрашувнинг катта қисмини рақиб жамоа майдонида позицион ҳужумларга асосланиб ўтказади. Кўриниб турганидек, Суаресга узоқ масофани тўпни эгаллаб югуриш учун имконият йўқ.


Ҳозирча у жамоани гол уриш имкониятларини ошириб турибди, холос. Мухлислар бўлса, Суаресдан доим қандайдир мўжиза кутишга ўрганиб қолишган. Бутун дунё ишқибозларини ҳайрон қолдириши учун Суаресга бироз вақт керак. 
Просмотров: 683 | Добавил: mmm | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
С ucozshablony.ru можно скачать шаблоны для UCOZ с рабочим конструктором.
В том случае, если вам необходимо скачать шаблоны UCOZ бесплатно , то на truetemplates.ru вы найдете большой выбор дизайнов для юкоз под любую тематику.
Если подходящий дизайн для укоза не нашелся, то на promowebber.ru вы легко найдете рабочие шаблоны для UCOZ и быстро скачаете их без регистрации.
Если функционал UCOZ вам не подходит, то скачивайте бесплатные шаблоны joomla 2.5 и делайте сайты любой сложности.
Поклонникам ДЛЕ рекомендую - шаблоны ДЛЕ с сайта shablonidle.ru.
Но если вы блогггер или неопытный вебмастер, то можно скачать шаблоны wordpress бесплатно ,которые являются рабочими на 100 процентов.