Олдинги ўйин Ҳисобот
14.03.2015 (22:00) Примера,27-тур
Эйбар
0
Барселона
2
Кейинги ўйин Тақвим
18.03.2015 (00:45) Чемпионлар лигаси, 1/8 финал
Барселона
Манчестер Сити
Ўйинлар ҳисоботи
Авторизация
 


    Испания кубоги мусобақасининг 1/4 финал жавоб учрашувлари доирасидаги
 "Барселона" ҳамда "Леванте" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.
 Унда 5:1 ҳисоби қайд этилиб, каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди.

   Дастлаб, 9-дақиқада автогол қайд этилди. Кейин "Барса" кетма-кет бешта
гол уришга муваффақ бўлди. Гарчи, таркибда Месси ва Неймарлар бўлмасада,
 майдон эгалари катта устунликда ҳаракат қилишди.

Биринчи учрашувдаги 4:1 ҳисоби Мартино шогирдларини ярим финалга олиб чиқди.
Кўришлар: 401 Қўшилган вақти: 30.01.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 


"Барселона”нинг собиқ президенти Сандро Росселнинг истеъфосида "Реал” президенти Флорентино Переснинг "қўли борлиги” гумон қилиняпти.

Бу ҳақида журналист Хавьер Бош маълум қилган. Энг қизиғи унинг ушбу сўзларини каталонияликлар вице-президенти Карлес Виларруби инкор этмади. Бошнинг сўзларига
 кўра, Перес прокуратура Росселга нисбатан жиноий иш очмаётганидан хабар топгач,
Испаниянинг собиқ бош вазири Хосе Мария Аснарга қўнғироқ қилган.

Аснар ҳам ўз ўрнида Адлия вазири Альберто Луис Гальярдон билан шу мавзуда суҳбатлашиб олгач, прокуратура томонидан Росселга нисбатан чора кўришга қарор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Росель "Неймар иши” туфайли клуб президентлигидан истеъфога чиқарилганди.
Кўришлар: 405 Қўшилган вақти: 30.01.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm