
Бугун Испания кубогида иккинчи ярим финалнинг ҳам дастлабки учрашуви бўлиб ўтди.
Иккинчи ярим финал учрашувининг дастлабки учрашувида "Барселона" 2:0
ҳисобида ғалаба қозонди. Агар ҳаммаси шу тарзда кетадиган бўлса финалда
"Эл-классико" кўришимиз ҳам мумкин.
Бускетс 44-дақиқада ҳисобни
очган бўлса, Субикараи томонидан 60-дақиқада автогол қайд этилди.
Биринчи бўлимнинг охирларидаёқ, "Сосьедад" битта кам футболчи бўлиб
ҳаракат қилишга мажбур бўлди. Мартинес майдондан четлаштирилди.
Якунда "Барселона" ғалабани тантана қилди ва жавоб ўйини олдидан яхши имкониятга эга бўлди.