Олдинги ўйин Ҳисобот
14.03.2015 (22:00) Примера,27-тур
Эйбар
0
Барселона
2
Кейинги ўйин Тақвим
18.03.2015 (00:45) Чемпионлар лигаси, 1/8 финал
Барселона
Манчестер Сити
Ўйинлар ҳисоботи
Авторизация
 

Испанияда "Неймар иши” давом этмоқда. Миллий Суд судьяси Пабло Рус Испания футбол федерацияси орқали ФИФАга мурожаат қилиб, Неймар ва "Барселона” ўртасидаги шартнома ҳужжатларини тақдим этишни сўраган. Аммо ФИФА бу клубга тегишли маълумот бўлгани учун Руснинг сўровига рад жавобини берди. Ушбу маълумотни олиш учун суд рогатория (махсус сўровнома) юбориши кераклиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона”нинг собиқ президенти Сандро Росель Неймарнинг трансферидан тушган пулларни ўмарганликда айбланиб, истеъфога чиқарилганди. Жумладан, Хорди Касеснинг айбловига кўра, Росель Неймарнинг трансферидан 40 миллион еврони ўзлаштириб олган. Суд ушбу иш бўйича текширув ишларини олиб бормоқда.



Кўришлар: 383 Қўшилган вақти: 14.02.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 

"Барселона” клуби президенти вазифасини бажарувчи Хосеп Мария Бартомеу Сандро Роселнинг ишини давом эттириш ниятида эканини айтиб ўтди.

"Роселнинг ўзи клубдан кетишни истамаганди. Аммо оиласи уни мажбур қилди. Сабаби Роселга босим жуда кучайиб кетди. Афсуски, унга ёрдам бера олмадим. Президент бўлишни режалаштирмагандим, аммо даврлар ўзгармоқда. Эндиликда мен Роселнинг ишини давом эттирмоқчиман. У 2021 йилга қадар мўлжалланган клубни ривожлантириш лойиҳасини ишлаб чиққанди. 2016 йил клуб президентлигига бўладиган сайловга ўз номзодимни қўяман”, - дейди Бартомеу.


Кўришлар: 394 Қўшилган вақти: 14.02.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm