|
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Чемпионлар лигаси доирасида
"Манчестер Сити"га қарши кечган баҳсда пенальтидан гол киритгач,
Еврокубокларда киритган голлари сонини 67 тага етказиб олди.
Аргентиналик
ҳужумчи бу натижа билан тўртинчи ўринга кўтарилди ва "Милан" клуби
собиқ ҳужумчиси Андрей Шевченко билан тенглашиб олган. Айни вақтда бу
ҳужумчилар тўртинчи ўринни эгаллаб турибдилар.
Тўпурарлар
рўйхатида кучли учликни «Реал» ва «Шальке» таркибига киритган голлари
билан Рауль (76 гол) бошқариб турган бўлса, ундан сўнг Филиппо Индзаги
(70 гол) ва Герд Мюллерлар (69 гол) жойлашган.
Кўришлар:
403
•
Қўшилган вақти:
19.02.2014
•
Шарҳлар:
0 •
Автор:
mmm
|
|
"Барселона" ҳимоячиси Дани Алвес Чемпионлар лигаси доирасида "Манчестер
Сити"га қарши ўтказилган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биз
дарҳақиқат ажойиб ўйин намойиш қилдик. Агарда ўйинни назорат қилиб
турсак, рақибга кўп муаммо ярата олишимизни билардик. Чунки "Сити" тўпни
ўзида ушлаб тура оладиган жамоаларга қарши ўйнашга кўникмаган.
Пенальти
билан боғлиқ вазият? Биз ўз ишимизни амалга оширишга ва яхши ўйин
кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Баъзан биз ғалаба қозонамиз, баъзан эса йўқ.
Аммо "Барселона" ғалаба қозонса бўлгани, дарҳол ҳакамлик ҳақида гап сўз
бошланади. Баъзи одамлар бизнинг меҳнатимизни шу тариқа
қадрсизлантиришга уринадилар", - дейди футболчи.
Кўришлар:
399
•
Қўшилган вақти:
19.02.2014
•
Шарҳлар:
0 •
Автор:
mmm
|
|
"Манчестер Сити” ҳимоячиси Венсан Компани "Барселона”дан қабул қилинган мағлубият ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Биз
ҳеч қайси жабҳада "Барса”га бўш келмадик. Эҳтимол, ўша четлатишга қадар
бўлган ўйин вақтида биз рақибга кўп ҳурмат кўрсатиб юборгандирмиз.
Бугунги
учрашувда қоидабузарликлар ҳаддан ортиқ кўп қайд этилди. Бу каби
қўполликларга Премьер-Лигада ҳакамлар ортиқча эътибор қаратишмайди.
Хурсанд
бўлиш учун сабаблар йўқ, аммо мен футболчилар курашишмади деб ҳеч кимга
эътироз билдира олмайман. Мағлубиятни унутиш қийин бўлади, аммо биз
курашни тўхтатмаймиз.
Агар жавоб баҳси худди бугунгидек давом
этса, биз ўйин қоидасини камроқ бузишнинг уддасидан чиқамиз. Ҳозирча ҳеч
нима йўқотилмади” , - дея қайд этди Компани.
Кўришлар:
390
•
Қўшилган вақти:
19.02.2014
•
Шарҳлар:
0 •
Автор:
mmm
|
|
Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини Чемпионлар лигаси
доирасида "Барселона"дан учралган 0:2 ҳисобидаги мағлубият борасида
фикрларини билдириб ўтди. "Биз жуда яхши ўйнадик ва ҳисобни
тенглаштиришга уриндик, аммо рақиб охирги дақиқада иккинчи голини
киритди. "Барселона" пеналтига қадар бирорта ҳам имкониятга эга бўлмаган
эди. Демичелис майдондан четлатилгач ҳам футбол ўйнашди ва гол уришга
уринишда давом этиш муҳим эди. Бир киши кам бўлиб қолгач бу жуда қийин,
аммо бизда икки, учта вазият бўлди. "Барселона" тўпга эгалик
қилди, аммо фақат биз бунга йўл қўйиб берган жойдагина бунга муваффақ
бўлди. Бизнинг жарима майдончамизга қадар ўйин етиб келмади, биз шуни
истаган эдик. Бугун футболчиларимиз мардона кураш олиб бордилар ва ўн
киши бўлиб ҳам ҳисобни тенглаштиришга уриндилар. Албатта биз
"Камп Ноу"да вазиятни ўнглашга уриниб кўрамиз. "Бавария"га қарши ўйинда
ҳам ўз уйимизда мағлуб бўлган эдик. Иккинчи гол бизни оғир вазиятга
тушириб қўйди
...
Davomini o`qish»
Кўришлар:
393
•
Қўшилган вақти:
19.02.2014
•
Шарҳлар:
0 •
Автор:
mmm
|
|
"Барселона" бош мураббийи Херардо Мартино "Манчестер Сити" устидан
қозонилган 1:0 ҳисобидаги ғалаба борасида фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйиндан
олдин тўпга эгалик қилиб турсак, "Манчестер Сити" ўзининг одатий
вертикал ўйинини амалга ошира олмаслигини сезган эдик. Биринчи бўлимда
10 дақиқага тўпни йўқотиб қўйдик, қолган вақтда яхши ўйнадик.
Биз
хотиржам бўлиб қолишимиз ва ишлашда давом этишимиз лозим. Чунки бизда
бўшашиш учун вақт йўқ, Испания чемпионатида кураш кетмоқда. Биз ҳар бир
мусобақада ўз олдимизга аниқ мақсад қўйганмиз.
Бу кураш тақдири ҳали ҳал бўлганича йўқ, биз шунчаки меҳмонда яхши ғалабага эришдик холос", - дейди Мартино.
Кўришлар:
438
•
Қўшилган вақти:
19.02.2014
•
Шарҳлар:
0 •
Автор:
mmm
|
|
 Европа
Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи доирасидаги «Манчестер Сити» -
«Барселона» баҳси ўз ниҳоясига етди ва унда Барса 2:0 ҳисобидаги ишончли
ғалабани қўлга киритди. Ўйинни «Барселона» ўз анъанасига содиқ
қолган ҳолда жуда катта устунлик ва тўп билан муомила қилишдан бошлади,
бироқ биринчи дақиқаларда «Сити» ҳимояси каталонияликларнинг босимига
дош берди. Учрашувнинг 15-20 дақиқаларидан бошлаб «шаҳарликлар»
ўйин тизғинини қўлларига олишди ва кетма-кет ҳужумлар уюштиришди, аммо
Виктор Вальдес жамоаси жонига бир неча маротаба оро кирди. Биринчи
бўлим якунида «Барселона» яна «Сити» дарвозаси томон юриш қилди ва бир
нечта вазиятларга эга бўлди. Месси жарима тўпидан, Алвес жарима
майдончаси чизиғи
...
Davomini o`qish»
Кўришлар:
423
•
Қўшилган вақти:
19.02.2014
•
Шарҳлар:
0 •
Автор:
mmm
|
|