"Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси
Серхио Бускетс Испания чемпионати доирасида бўлиб ўтадиган "Реал”га
қарши ўйиннинг муҳимлиги ҳақида гапириб ўтди.
"Чемпионатдаги сўнгги ўйинлар бош соврин
учун курашни бизга қийинлаштириб юборди. Аммо олдинда ҳали
"Бернабеу”даги ўйин бор. Биз охирига қадар курашамиз.
Биз "Реал”дан 4 очко ортда бормоқдамиз,
бир қарашда чемпионлик учун имкониятимиз пастдек кўринади. Аммо
Мадриддаги ўйин биз учун ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Агар ғалаба қозонсак, соврин учун
курашни давом эттирамиз. Мағлуб бўлсак, чемпионатда барчаси биз учун
тугайди”, - дейди Бускетс.