"Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеу жамоа ҳужумчиси Лионель Месси узоқ вақтлар давомида каталонияликлар сафида қолишини айтиб ўтди.
"Месси "Барселона"да ўйнашда давом этади. Унинг айни вақтдаги шартномаси охиргиси эмас. У яна янги шартнома имзолайди ва клубдаги барча инсон буни яхши билади.
Месси жамоадан кетишидан аввал мен кетаман. Лео - ўзгача ўйинчи, дунёнинг энг яхшиси ва биз унинг ўйинидан лаззат оламиз. Орамизда янги шартнома борасида ҳеч қандай ихтилоф йўқ ва у дунёнинг энг кўп маош оладиган футболчиси бўлишини истаймиз", - дейди мутасадди.