“Каталонияликлар” раҳбарияти аргентиналик футболчи Хавьер Маскерано билан шартномани узайтиришини тасдиқлади. Маълумотларга кўра, клуб, таянч ярим ҳимоячига 4 йиллик шартнома таклиф қилади.
30 ёшли футболчи билан янги шартнома 26-август, сешанба куни имзоланади. Айтиш керакки, Маскерано ЖЧ-2014дан сўнг биринчи бор "Барселона" машғулотларида қатнашди. Маскеранонинг янги шартномаси 2018 йил 30-июньга қадар мўлжалланган.