Хорватия терма жамоаси ва “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич жамоага Хавининг ўрнини эгаллаш учун эмас, балки ундан нима бўлса, ўрганиш мақсадида келганини таъкидлаб ўтган.
- "Барселона"да Хавининг ўрнини босиб бўлмайди. Мен ундан кўп нарса ўрганиб, ўз формамни янада яхшиламоқчиман, - дейди Ракитич “El Pais”га берган интервьюсида. - Мен бу ерда футбол ўйнаб, жамоага ёрдам бериш учун келганман. Ҳаммамиз “Барселона” нима учун ҳаракат қилаётганини биламиз ва ўйлайманки, бош мураббийга ҳам менинг ўйиним яхши таниш.