Испания чемпионати доирасида навбатдаги турида “Барселона”–“Атлетик” қарама-қаршилиги бўлиб ўтади. Ушбу баҳс олдидан каталонияликлар бош мураббийи Луис Энрике қуйидаги фикрларини таъкидлаб ўтди.
- “Атлетик” чемпионатимизнинг энг яхши жамоаларидан биридир. Уларнинг қандай ўйин кўрсатишини аввалдан белгилай олмаймиз. Жамоа жуда яхши ўйин кўрсатади ҳамда ҳужумкор футболни хуш кўрадиганлар тоифасига киради. Умуман олганда, жамоанинг кучли томонларидан бири ҳам қарши ҳужумлардан тўғри фойдалана олишидир. Ўйлайманки, мазкур ўйин икки жамоа учун ҳам муросасиз кечади. “Атлетик” устидан ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, ўйлайманки, баҳс оғир бўлади, - деб сўзларини якунлади Энрике.