Олдинги ўйин Ҳисобот
14.03.2015 (22:00) Примера,27-тур
Эйбар
0
Барселона
2
Кейинги ўйин Тақвим
18.03.2015 (00:45) Чемпионлар лигаси, 1/8 финал
Барселона
Манчестер Сити
Ўйинлар ҳисоботи
Авторизация
 


"Барселона" ҳужумчиси Неймарнинг фикрича, майдонда жамоадоши Месси билан ўйиндан-ўйинга бир-бирларини яхши тушуниб бормоқдалар.

"Испания чемпионатида хет-трик қилганимдан жуда хурсандман. Жамоадошларимдан миннатдорман. Мессини алоҳида таъкидлашни истардим. У ҳар доим қулай узатма ошириш пайида бўлади.

Ўйлашимча, биз у билан яхши дуэт ҳосил қиляпмиз. Ўзаро тушунишимиз ўйиндан-ўйинга яхшиланиб бормоқда", - дейди Неймар.
Кўришлар: 329 Қўшилган вақти: 28.09.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 


"Барселона" яримҳимоячиси  Хави "Гранада"га қарши учрашувда (6:0) иштирок этиб, бу мавсумда илк бор 90 дақиқа ҳаракат қилди.

"90 дақиқа ўйнаганимдан хурсандман. Мен ҳали ҳам ўйнай олишим мумкин, бу ёқимли.

"Малага" билан ўйиндан сўнг, ўзимизни кўрсатишимиз ва кучли ўйин намойиш қилишимиз муҳим эди. Буни уддаладик.

Ўйин услубимиз ўтган мавсумдагисидан катта фарқ қилади, деб ўйламайман. Жарима зарбаларини кўп қўллаяпмиз, қанотларда камроқ прессинг уюштиряпмиз. Умуман олганда, ҳаммаси илгаригидай", - дейди Хави.
Кўришлар: 374 Қўшилган вақти: 28.09.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 


"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике жамоа ҳужумчиси Лионель Мессининг 400 та голлик натижаси ҳақида фикр билдирди.

"Агар Криштиану Роналду - Майкл Жордан бўлса, Месси - бир ўйинда 100 очко олган Уилт Чемберлендир.

Мен Мессига дам бериш учун ўйин давомида уни алмаштирмоқчи эдим, аммо унинг ўйинини томоша қилиш - завқ. Шунинг учун уни алмаштирмадим.

У қизғанмасда голли узатмалар оширади, унинг ўйини кузатиш завқли томоша. Унга сеҳрли таёқча теккизиб қўйишганга ўхшайди.

Мессининг 400-голи? Кўпчилигимизнинг маҳалладаги ва мактабдаги голларимизни қўшиб ҳисоблаганда ҳам шунча чиқмайди", - дейди Луис Энрике.
Кўришлар: 419 Қўшилган вақти: 28.09.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 


"Барселона" клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ўз фаолияти давомида 400 та гол уришига ишонмаган.
 
Бу ҳақда у  Facebook даги шахсий саҳифасига ёзди.

27 ёшли футболчи клуби сафида 359 та  гол урган, терма жамоаси сафида - 42 та.
Кўришлар: 408 Қўшилган вақти: 28.09.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm