Олдинги ўйин Ҳисобот
14.03.2015 (22:00) Примера,27-тур
Эйбар
0
Барселона
2
Кейинги ўйин Тақвим
18.03.2015 (00:45) Чемпионлар лигаси, 1/8 финал
Барселона
Манчестер Сити
Ўйинлар ҳисоботи
Авторизация
 
«Барселона»га нима бўляпти?

Каталонияликлар устози Луис Энрике "Севилья" билан учрашувга 18 нафар футболчини жалб этди.

Турли сабаблар туфайли Масип, Дуглас, Маскерано, Монтоя, Иньеста ва Вермален бугунги ўйинни ўтказиб юборадилар.

"Барселона" таркиби: Браво, Тер Штеген, Алвеш, Пике, Бартра, Матье, Адриано, Альба, Бускетс, Ракитич, Хави, Серхи Роберто, Рафинья, Педро, Мунир, Суарес, Месси, Неймар.

Кўришлар: 324 Қўшилган вақти: 22.11.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 
Томас Вермален: “Ўйлайманки, “Барселона”да ўзимни кўрсата оламан”

Ёзда “Арсенал”дан “Барселона” таркибига келиб қўшилган бельгиялик ҳимоячи Томас Вермален жароҳатлар сабабли, клубига ёрдам бера олмаяпти. Унинг яқин орада тўлиқ сафга қайтиши мумкинлиги борасида хабарлар пайдо бўлди. У эса каталонияликлардаги келажаги борасида қуйидагича изоҳ берди.

- Мазкур клубга ўтганимдан афсусда эмасман. Барчаси изига тушиб кетишига ишончим комил. Фақат, жароҳатимдан қутулиб олишим биринчи галдаги вазифа ҳисобланади. Айни пайтда ўз устимда кўпроқ ишламоқдаман. Шифокорлар мени тез орада буткул сафга қўшилишимни айтишмоқда. Ўйлайманки, “Барселона”да ўзимни кўрсата оламан, - дейди Вермален.

Кўришлар: 329 Қўшилган вақти: 22.11.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 
“Барселона” таклифига рад жавобини олди

Каталониянинг “Барселона” клуби қишки трансфер ойнаси пайтида таркибга “Байер” клуби футболчиси Ларс Бендерни қўшиб олишни режалаштирмоқда. Шу сабабли, улар Бендер юзасидан немис клубига таклиф юборганди. Бироқ “аспиринчилар” Бендерни сотиш ниятида эмасликларини маълум қилган ҳолда каталонияликларни таклифига рад жавобини беришди. Иқтидорли ярим ҳимоячи Хавини ўринбосари бўлиши кутилаётганди. Шунинг учун ҳам “Барселона” анчадан бери Ларсга қизиқиб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, Ларс Бендерга “Барселона”дан ташқари, “Монако” ҳам қизиқиб кўрганди.

Кўришлар: 351 Қўшилган вақти: 22.11.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm