23:33 “Барса”нинг “Реал”га жавоби | |
![]() Испания чемпионати 6-турида “Барселона” футболчилари “Камп Ноу” стадионида “Гранада” жамоасини қабул қилиб, йирик 6:0 ҳисобида ғалабага эришишди. Учрашувнинг асосий қаҳрамонлари одатдагидек Неймар ва Месси бўлишди. Бразилиялик ёш иқтидор эгаси мазкур учрашувда хет-трикни расмийлаштирган бўлса, аргентиналик футбол устаси Месси иккита гол ва иккита голли узатма муаллифи бўлди. Яна битта голни ўз ҳисобига Иван Ракитич ёзиб қўйди. Шу тариқа Луис Энрике шогирдлари 16 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида яққол пешқадам бўлиб олишди. "Реал Мадрид" футболчилари мазкур турда "Вильярреал"га сафар уюштириб, Роналду ва Модричнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида зафар нашидасини суришди. “Барселона” 6 : 0 “Гранада” Голлар: Неймар (26, 46, 66), Месси (62, 82), Ракитич (43) Огоҳлантиришлар: Алвес (81) – Рико (34) | |
|
Всего комментариев: 0 | |