21:39 «Барселона»да қайта қуриш | |
6 август 21 : 40
Икки аср оралиғида Барселона шаҳрида буюк архитектор Антонио Гауди яшаб ижод қилган. Кимдир Каталония пойтахтига ташриф буюрган бўлса антиқа – фасади шишиб чиқарилган, текис бўлмаган том қисмларига эга, қисқаси, тўғри чизиқлардан фойдаланилмаган уйларни кўради. Булар, ҳақиқий санъат асарлари. Лекин бундай иморатларда яшаш учун озгина савдойироқ бўлиш керакдек. Бу мавсум “Барселона” клубида ҳам инсон ақли бовар қилмас, амалиётда қўллаш қийин бўлган жиҳатлар кўзга ташланиб турибди. Бир томондан эса бу ўзгаришлар ҳамманинг диққат эътиборида. Клуб президенти Жозеп Мария Бартомеу куни кеча берган интервьюсида “Биз барча жавбҳаларда зўр бўлишимиз лозим”,-деган гапни айтди. Балки, бу сўзлар клуб имиджи устида ишлаш борасида айтилган бўлиши ҳам мумкин. Илгариги клуб раҳбарлари томонидан амалга оширилган “Неймар иши”, трансфер можаролари “Барса”нинг ҳурматига анча путур етказди. Вазиятдан чиройли тарзда чиқиб кетишнинг иложи бўлмагач, “Барселона” оддийгина клуб эмас, балки, унданда юқорида турадиган нарса эканлигини эслатишлар билан кўпчиликнинг бироз чалғитдилар. Буёғи қандай бўлади? Ҳаммаси оддий ва кетма-кетликда давом этади. Дисквалификация қилинган юлдуз сотиб олинди. Марказий ҳимояга 30 ёшли ўйинчини 20 миллионга сотиб олиш ҳам керак эди. Бундай харидларга “Реал” “Челси”, ҳатто “Ливерпуль”ва “МЮ” ҳам кўк-анорранглилар даражасида кўп харажат ишлата олмаган. “Барселона”ни эса ФИФА ва УЕФА томонидан трансферларга қўйилган чекловлар ҳам қизиқтирмаяпти. Кўринишидан “Барса” яқин йиллардаги келажагини ўйлаб, қаттиқ бел боғлаган кўринади. Шу йигитлардан бири ҳозир "Барса"да, иккинчисини ҳам олса зўр бўлардида Дарҳақиқат, уларни қийин мавсум кутиб тургани рост. Суарес қимматга тушгани билан каталонияликларнинг ёзги машғулот йиғинларини ўтказиб юборади. Бундан ташқари, у фақат индивидул тарзда шуғулланишии мумкин. Унинг бир-икки ойдан кейин қандай спорт формасида бўлиши аниқ эмас. Жамоада янги мураббий ва янги дарвозабон. Бу икки позиция эса, футболда асосийлардан саналади. Доимгидек, ишлар юриб кетмаса айбдор икки киши бўлади – мураббий ва дарвозабон. Франк Райкард ва Виктор Вальдес воқеасини бир эсланг. Барчани бир савол қийнайди: рақибга унинг тарафида тўпни олиб қўйиш учун автоматик тарзда мукаммал ишланган босим ўтказадиган “Барселона” Неймар, Месси ва Суарес каби ижрочилар билан ҳам шундай ўйин кўрсата оладими? Бу саволга жавоб топиш жуда қийин. Менимча энди бу ўзгача ёрқин ўйин услубига эга - бутунлай бошқача “Барса” бўлади. Энди, каталонияликлар биз ўрганиб қолган тактикаларидан бироз оғиши мумкин. Жамоада ким биринчи рақам эгаси бўлади? “Барса” механизми тизимининг асоси бўлган Хави ва Дани Альвес майдонда қанча вақт ўйнайди? Балки, Иньеста ўнг қанотга ўтар? Луис Энрике янги Пеп Гвардиола бўла оладими? Қаранг, каталонияликлар клуби борасида қанча саволлар йиғилиб қолган. Фикримизча, бу саволларнинг кўпига мавсум бошиданоқ жавоб топамиз. Худди, шундай бўлиши аниқ. Дунёда жараённи кузатишдан мароқлироқ машғулот йўқ, аслида. Биз эса, бу йилги мавсум “эл-классико”ларида янги ижрочилар томонидан кўрсатиладиган томошаларни кутамиз. Мақоламга якун ясаб, ёзганларим ҳам худди Антонио Гауди иморатларига ўxшаш ғалати чиққан бўлса узр сўрайман. Чунки, дунёнинг энг кучли ва такрорланмас ўйин услубига эга жамоаси тактикасинининг қай даражада ўзгаришини тасаввур этишнинг ўзи қийин. | |
|
Всего комментариев: 0 | |