22:40 Барселона” янгиларни таништирди | |
Кеча “Барселона” клуби жорий мавсумлар оралиғида таркибга қўшиб олинган янги футболчиларини машҳур “Камп Ноу” стадионида кенг оммага таништирди. Жоан Гампер Кубоги доирасидаги Мексиканинг “Леон” клубига қарши ўтказилган учрашув олдидан ўйинчилар кенг оммага расман таништирилди. Стадионга йиғилган мухлислар ҳужумчи Луис Суарес, ҳимоячилар Томас Вермален ва Жереми Матье, дарвозабон Клаудио Браво, шунингдек, Хорди Масип, Марка-Андре тер-Штеген, Иван Ракитич ва Рафиньяларни олқишлашди.
Шунингдек, ФИФА томонидан маълум муддатга футбол учрашувларидан четлатилган «Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес Жоан Гампер кубоги учун баҳсда Мексиканинг «Леон» клубига қарши ўйинда майдонга тушди. 76-дақиқада Суарес Рафаэль Алькантаранинг ўрнини эгаллади. Шундай қилиб, 27 ёшли уругвайлик ҳужумчи каталонияликлар сафида дебют қилди.
Эслатиб ўтамиз, Суарес «Барселона» сафида машғулот ўтказиши ва ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши мумкин. Бироқ расмий ўйинда октябрь ойи охирида иштирок эта олади. Ўша вақтга келиб футболчининг 4 ойлик дисквалификацияси ўз ниҳоясига етади. | |
|
Всего комментариев: 0 | |