08:39 “Барселона” “Монако”ни судга беришга тайёр | |
Испаниянинг El Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, Каталониянинг “Барселона” жамоаси собиқ аъзоси Виктор Вальдесга юридик томондан ёрдам беришга тайёрлигини билдирган. 32 ёшли дарвозабон ёзда эркин агентга айланган ва қишда эса Франциянинг “Монако” жамоаси билан олдиндан шартнома имзолаган эди. Бироқ манегасклар посбоннинг жисмоний ҳолатидан норози бўлиб, тўлиқ шартнома имзолашдан бош тортишди. Шу муносабат билан Валдес “Монако”ни судга бермоқчи. Каталонияликлар эса унга ёрдам беришга тайёр. Шунингдек, испан жамоаси Викторга ўз базасида жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлиш учун барча шарт-шароитларни яратиб беради. | |
|
Всего комментариев: 0 | |