21:03 «Барселона» вице президенти ЕЧЛ иштирокчилари сонини кўпайтиришни таклиф қилмоқда | |
"Барселона" вице президенти Хавьер Фаус Чемпионлар лигаси ва миллий биринчиликлар ривожи борасидаги фикрларини билдириб ўтди. "Биз Чемпионлар лигасида иштирокчилари сони кўпайтирилишини истаймиз. Шу билан бирга миллий биринчиликлар иштирокчилари сонини 20тадан 18 ёки ҳатто 16 тага қадар камайтириш тарафдоримиз. Европадаги барча кучли клублар учун алоҳида лига ташкил қилиш? Биз миллий биринчиликларни йўқ қилишини ва ундан кучли клубларни чиқиб кетишини истамаймиз. Чемпионатлар мухлислар эътиборини ўзига тортади. Бундай сценарийни ўзим тасаввур қила олмайман", - дейди Фаус. | |
|
Всего комментариев: 0 | |