08:21 Барселонадан навбатдаги ғалаба | |
![]() Испания чемпионатининг 3-туридан ўрин олган "Барселона" ҳамда "Атлетик" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди. ![]() Икки голни ҳам бразилиялик Неймар захирадан тушиб, дарвозага киритди. 79-дақиқагача таблода 0:0 ҳисоби порлаб турганди. Неймар ўзига берилган имкониятдан тўлиқ фойдаланиб, жамоасига уч очко олиб берди. “Барселона” – “Атлетик” – 2:0 (0:0, 2:0) Голлар: Неймар 79, 84. “Барселона”: Браво, Монтойя, Матье, Альба, Педро (С.Рамирес, 78), Бускетс, Иньеста, Маскерано (Пике, 46), Ракитич, Мунир (Неймар, 63), Месси. “Атлетик”: Ирайсос, М.Рико (Вигера, 83), Гурпеги, Лапорт, Баленсиага, Де Маркос, Итурраспе, Сусаета (Ибаи Гомес, 63), Беньят (Унаи Лопес, 63), Муниаин, Адурис. Огоҳлантиришлар: Адурис (30), Бускетс (62). | |
|
Всего комментариев: 0 | |