Олдинги ўйин Ҳисобот
14.03.2015 (22:00) Примера,27-тур
Эйбар
0
Барселона
2
Кейинги ўйин Тақвим
18.03.2015 (00:45) Чемпионлар лигаси, 1/8 финал
Барселона
Манчестер Сити
Ўйинлар ҳисоботи
Авторизация
Главная » 2014 » Sentyabr » 16 » ЕЧЛ рақамларда. “Бавария” ва “Реал” “Барселона” рекордларини янгилашди
12:06
ЕЧЛ рақамларда. “Бавария” ва “Реал” “Барселона” рекордларини янгилашди
 

Eurosport.com сайти Чемпионлар Лигаси 5-туридан кейин учрашувлардаги ўзига хос статистик маълумотларни топган. Биз уларни таржима қилган ҳолда эътиборингиз ҳукмига хавола этмоқчимиз.

“ЗЕНИТ” – “АТЛЕТИКО” – 1:1
– “Атлетико”нинг 4 ўйиндан бери Чемпионлар Лигасида давом этиб келаётган ғалабали серияси якунига етди. “Бавария” ҳали бирорта ҳам очко йўқотмаган ягона жамоа бўлиб турибди.
– Адриан “Зенит” дарвозасига Чемпионлар Лигасидаги биринчи голини киритди.
– Бу йилги мавсум Чемпионлар Лигасида ўтказган учрашувларининг барчасида “Атлетико” биринчи бўлиб ҳисобни очган.
– Тоби Алдервейрелд Чемпионлар Лигасида ўз дарвозасига автогол киритган биринчи бельгиялик футболчига айланди.
– Алдервейрелднинг автоголи “Атлетико” учун Чемпионлар Лигасидаги иккинчиси бўлди. Биринчи автоголни ўз ҳисобига Луис Переа 2009-йил “Челси”га қарши ўтган учрашувда(0:4) киритган.

“ПОРТУ” –“АУСТРИЯ” – 1:1
– Бельгия жамоалари қатнашмаган ушбу учрашувда бельгияликлар сони бўйича рекорд натижа қайд этилди. Жами 4та бельгиялик футболчи ўйинда иштирок этишди.
– Роман Кинаст 8 йил ичида Австрия клуби сафида Чемпионлар Лигасида тўп киритган биринчи футболчига айланди. Охирги марта 2005-йил “Рапид” таркибида Марек Кинцл рақиб дарвозасини ишғол қилган.
– “Порту” бу йилги мавсум Чемпионлар Лигаси доирасидаги уй учрашувларида ғалаба нима эканини билмади ва икки мағлубият ва бир дуранг қайд этди.
– Жексон Мартинес Чемпионлар Лигасидаги голлари сони бўйича барча колумбиялик футболчилардан ўтиб кетди. “Аустрия” дарвозасига киритган тўпидан кейин унинг голлари сони 5тага етди, Радамель Фалькао ҳисобида 4та гол бор.

“АЯКС” – “БАРСЕЛОНА” – 2:1
– “Барселона”нинг 25 учрашувдан бери давом этиб келаётган расмий ўйинлардаги мағлубиятсиз сериясига барҳам берилди.
– Бу Тата Мартинонинг кўк-анорранглилар устозига айланганидан бери биринчи мағлубияти сифатида тарихга кирди.
– “Барселона” 2013-йил май ойидан бери мағлубиятга учрамай келаётганди, ўшанда каталонияликлар “Бавария”га имкониятни бой беришган.
– Тхулани Сереро 8 йил ичида Жанубий Африка Республикаси вакилллари орасида биринчи голни киритди. Унинг ватандошлари орасида ЕЧЛда гол киритган сўнгги жанубий африкалик футболчи Насьеф Моррис эди ва у “Панатинаикос” сафида гол урган.
– Хави Раулнинг натижасини такрорлади, Чемпионлар Лигаси доирасида испаниялик футбочлилар орасида энг кўп учрашув ўтказган ўйинчи сифатида рекорд(158)га яқинлашди.
– Жоэл Вельтман “Аякс”нинг Чемпионлар Лигасида қизил карточка олган олтинчи футболчисига айланди.

“СЕЛТИК” – “МИЛАН” – 0:3
– “Селтик” Чемпионлар Лигаси уй учрашувидаги энг йирик мағлубиятни қабул қилиб олди. Ўтган йили “кельтлар” бошқа бир итальян клуби – Туриннинг “Ювентус”ига шу ҳисобда ютказиб қўйишганди.
– Энди Чемпионлар Лигаси доирасида Глазгода “Селтик”ни енгган жамоалар сони учта – “Милан”, “Ювентус” ва “Барселона”.
– Кака “Милан” сафидаги ЕЧЛдаги сўнгги голини 2007-йил ноябрида киритган.
– Кака ҳали ҳам Чемпионлар Лигасидаги энг яхши тўпурар бразилиялик бўлиб турибди – 29 гол.

http://arena.uz//uploads/Kaka.jpg
– Кристиан Сапата ЕЧЛдаги илк голини киритди. Бу натижа учун ҳимоячидан 14 учрашув ўтказиш талаб этилди.
– “Милан” ЕЧЛдаги асосий таркибида  1 дан 11гача рақамли футболчилари бўлмаган учинчи жамоага айланди. Аввал бундай антиқа натижага “Валенсия” ва “Арсенал” ҳам эришишган.

“АРСЕНАЛ” – “МАРСЕЛЬ” – 2:0
– Жек Уилшернинг учрашув 27-секундида урган голи сўнгги икки йил ичида ЕЧЛда урилган энг тезкор гол бўлди. 2011-йилда “Валенсия” ҳужумчиси Жонас 10-секундда гол уриб рекорд ўрнатган.
– Уилшер “канонирлар” сафида ЕЧЛда тезкор гол киртиш кўрсаткичи бўйича ҳам иккинчи ўринга кўтарилиб олди. “Арсенал” учун ундан ҳам тез гол урган футболчи Жильберто Сильва(20-секунд).
– Уилшер киритган биринчи тўп инглиз футболчилар орасидаги рекорд. Аввалги натижа Уэйн Рунига тегишли эди – бир дақиқаю беш сония.

http://arena.uz//uploads/wilsher.jpg
– Месут Ўзил сўнгги тўрт йил ичида биринчи бор пенальтидан гол кирита олмади. Охирги марта у “Вердер” – “Боруссия” Менхенгладбах учрашуви вақтида хатоликка йўл қўйганди.

“БОРУССИЯ” – “НАПОЛИ” – 3:1

http://arena.uz//uploads/Reus.jpg
– Роберт Левандовски охирги уч йил ичида “Боруссия”нинг Чемпионлар Лигасидаги барча 24учрашувида иштирок эта олган футболчиси.
– “Наполи” дарвозасига киритилган голга қадар Якуб Блашчиковски 3 мавсум давомида Чемпионлар Лигаси учрашувларида “Боруссия” сафида атиги 1 гол киритган.
– Лоренцо Инсинье ЕЧЛдаги иккинчи голини киритган. Ушбу натижа бўйича у ватандошлари – Фабио Квальярелла, Тьяго Мотта ва Марио Балотеллига тенглашиб олди.
– Пьер-Эмерик Обамеянг ЕЧЛда гол урган иккинчи габонлик. Унгача бундай натижага Даниэль Кузен “Рейнжерс” таркибида гол киритиб эришганди.

“БАЗЕЛЬ” – “ЧЕЛСИ” – 1:0
– “Челси” имкониятни бой берди, лекин плей-оффга йўлланмани нақд қилиб улгурган, чунки “Шальке” Руминияда очко йўқотди.
– “Базель” “Челси”ни ЕЧЛ доирасида икки ўйинда енга олган учинчи клубга айланди. Аввал бундай натижага “Интер” ва “МЮ” плей-оффда эришганлар.
– “Базель” Жозе Моуриньо жамоасини мағлуб этган иккинчи клуб. 2001/2002-йилги мавсумда “Реал” “Порту”ни икки марта енга олган.
– Мухаммад Салоҳ “Челси” дарвозасига еврокубоклардаги учинчи голини киритди. Бу натижа бўйича у Радамель Фалькао, Самюэль Это‘О, Фернандо Морьентес ва Роналдиньога тенглашиб олди.
– “Базел”нинг голи “Челси” бу йилги мавсум ЕЧЛ доираси сафар учрашувида ўтказиб юборган биринчи тўп бўлди.

“СТЯУА” – “ШАЛЬКЕ” – 0:0
– “Стяуа” Москванинг “Спартак” клуби эришган “натижани” такрорлади, 22 ўйинда ғалаба қозона олмаган жамоага айланди. Руминия клуби мусобақада сўнгги бора 2006-йил ғалаба қайд этган.
– Плей-оффга чиқиш учун “Шальке” кейинги турда “Базел”ни мағлубиятга учратиши шарт.

“БАЙЕР” – “МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД” – 0:5
– “МЮ” еврокубокларда инглизлар немислар устидан қозонган энг йирик ғалаба соҳиби бўлди ва ўзининг аввалги натижасини яхшилади. 1964/65-йилги мавсумда “қизил иблислар” Дортмунд “Боруссия”сидан 6:1 ҳисоби билан устун келишган.
– “МЮ” сўнгги бора сафар ўйинида беш голни 1965-йил “Страсбург” дарвозасига йўллай олганди.
– “Байер”  ЕЧЛ тарихида ўз майдонида кечган учрашувларда 5та у ёқда турсин, учта тўп фарқи билан имкониятни бой бермаганди.
– Ушбу натижа “Байер”нинг ЕЧЛдаги энг йирик мағлубиятлардан бирига айланди. 2012-йилда леверкузенликлар “Барселона”га 1:7 ҳисоби билан сафарда имкониятни бой беришган.
– “МЮ”нинг рақиби тўққизинчи марта ўз дарвозасига гол йўллаб қўйди. Энг кўп автоголлар кўрсаткичи бўйича “Реал” рақиблари биринчилар  – 11 автогол.

“ШАХТЕР” – “РЕАЛ СОСЬЕДАД” – 4:0
–  “Шахтер”нинг ЕЧЛдаги энг йирик ғалабаси 2008-йилда “Базель” устидан қозонилган натижа (5:0) бўлиб қолмоқда.
– “Шахтер” таркибида уч бразилиялик футболчи гол уришди. Бу “кончилар”нинг шу йўсинда яъни легионерлар ёрдамида ғалаба қозонган учинчи учрашувлари.
– Дуглас Костанинг голи “Шахтер”нинг бразилиялик футболчиси киритган 50-гол бўлди.
– Луис Адриано “Шахтер” сафида ЕЧЛдаги 11-голини киритди. Бу клуб учун рекорд.

“ЮВЕНТУС” – “КОПЕНГАГЕН” – 3:1
– Артуро Видаль Лига рекордини такрорлади, бир мавсумда тўрт пенальтининг барчасини голга айлантира олди. Бундай натижага аввал Лионель Месси эришганди.
– Видаль Чемпионлар Лигаси бир учрашувида иккита пенальтидан унумли фойдалана олган тўққизинчи футболчи .Уч пенальтини голга айлантирган футболчилар ҳозирча йўқ.
– Видаль 13 мавсумдан бери Чемпионлар Лигаси “Ювентус”нинг ўйинида хет-трик қайд этган биринчи футболчига айланди. Охирги марта уч гол билан ёдда қолган футболчи Филиппо Индзаги.
– Улоф Мельберг ЕЧЛдаги илк голини 36 ёшу 85 кунлигида киритди. У ёши катта гол киритганлар орасида саккизликка кирди. Мельберг мусобақада гол урган ёши энг катта швециялик футболчига айланди.

“РЕАЛ” – “ГАЛАТАСАРОЙ” – 4:1
– “Реал” 18-марта гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб олди.
– “Реал” ЕЧЛ 30 ўйинидан бери кетма-кет гол киритиб келаяпти ва бу борада “қаймоқранглилар” “Барселона”дан (29 учрашув) ўзиб кетишди.
– “Реал” бу йилги мавсум гуруҳ босқичидаги 18-голини киритди. Клуб янги рекордини ўрнатиш учун яна бир гол уриш кифоя қилади.
– “Реал” бир киши кам бўлатуриб гол уриш кўрсаткичи бўйича ҳам рекорд қўйди. 10 киши бўлиб ўйнаган мадридликлар рақиб дарвозасига 4та тўп йўллашди ва аввалги энг яхши натижа учта голдан иборат эди.
– Гарет Бэйл ЕЧЛдаги иккинчи голини киритди ва бу борада Дэвид Бекхэм билан тенглашиб “Реал” сафида гол урган британиялик футболчилар рўйхатига кирди. Инглизлар орасида Мадрид клуби сафида ЕЧЛ тўпурари Стив Макманаман(5 гол).
– Серхио Рамос Чемпионлар Лигасидаги учинчи қизил карточкасини олди. Бу “Реал” учун клуб рекорди. Альваро Арбелоа ва Пепе икки мартадан қизил олишганди.
– “Реал” – “Галатасарой” учрашуви икки итальян мутаҳассиси бошқараётган ҳориж жамоаларининг иккинчи учрашуви бўлди. Аввал Жованни Траппатони ва Невио Скала “Бавария” ва “Боруссия”ни бошқарган вақтларида ҳам шунадй ҳолат кузатилганди.
– “Қироллик клуби” сўнгги уч йилда учинчи марта асосий таркибида олти испаниялик футболчини майдонга туширди.

“АНДЕРЛЕХТ” – “БЕНФИКА” – 2:3
– “Бенфика” сафар учрашувида 3 гол киртиб, клуб рекордини ўрнатди.
– “Андерлехт” охирги марта ўз майдонида 2012-йил ноябрида ғалабага эришганди, ўшанда Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби мағлуб этилган.
– “Бенфика” турнирда иккинчи марта ирода намойиш этиб, ҳисобда орқада бора туриб ғалабага эришди.
– Шансель Мбемба ЕЧЛда ҳам гол, ҳам автоголни бир ўйинда киритган икикнчи ўйинчига айланади. Бу кўрсаткич бўйича биринчи антиқа муаллиф “Валенсия” футболчиси Эду бўлганди.

“ПСЖ” – “ОЛИМПИАКОС” – 2:1
– “ПСЖ” ЕЧЛ 13 учрашувида кетма-кет гол киритб клуб рекордини ўрнатди.
– Златан Ибрагимович Чемпионлар Лигасида 8-голини киритди ва бу натижа бўйича Жорж Веадан ўтиб кетди, либериялик футболчи турнирда “ПСЖ” сафида 7 гол киритганди.
– Гуруҳ босқичи ўйинларида Златаннинг умумий голлари сони 34тага етди. Бу ЕЧЛдаги бешинчи энг яхши натижа. Ибрадан кўпроқ голни Рауль (53), Руд ван Нистелрой (50), Тьерри Анри (38) ва Лионель Месси (36) киритишган.
– Златан ЕЧЛнинг кетма-кет 4-учрашувида гол урган. Аввал у бундай натижага “Милан” сафида ўйнаган вақтида эришганди.
– Ибрагимович ЕЧЛдаги 100-ўйинини ўтказган. Унинг ҳисобида 39 гол, 43 ғалаба, 29 дуранг, 28 мағлубият мавжуд.

“ЦСКА” – “БАВАРИЯ” – 1:3
– “Бавария” 10 учрашувда кетма-кет ғалабага эришиб ЕЧЛ рекордини ўрнатди. Аввалги энг яхши натижа “Барселона”га тегишли эди.
– “ЦСКА” ўз майдонидаги уй учрашувида охирги бор 2011-йилда учта тўп ўтказиб борганди. Ўшанда “Интер” бу ишнинг уддасидан чиққанди.
– Жамоалар 62- ва 65-дақиқаларда 11 метрли жарима зарбаларини голга айлантиришди. Бу Чемпионлар Лигаси тарихидаги вақт оралиғи энг қисқа пенальтилар.
– Томас Мюллер  “Бавария” сафида ЕЧЛда ўзининг 18-голини киритди, у тўпурарлар рўйхатидаги  Клаудио Писаррога етиб олди. Писсарродан кўпроқ голни Жованни Элбер (21) ва Марио Гомес (23) киритишган.

http://arena.uz//uploads/Robben.jpg
– Кэйсуке Хонда эса ЕЧЛдаги энг яхши япон тўпурари, унинг ҳисобида 3та гол мавжуд.

“МАНЧЕСТЕР СИТИ” – “ВИКТОРИЯ” – 4:2
– Гуруҳ босқичи ўйинлари давомида D квартетидаги барча жамоалар  “Этихад” стадионида жами 17 гол уришган.
– “Сити” гуруҳ босқичи уй ўйинларида 7 гол киритган. Аввалги инглиз рекорди “Арсенал”(6 гол)га тегишли эди.
– Серхио Агуэро ЕЧЛдаги олтинчи голини киритди ва Лионель Мессига етиб олиб тўпурарлар рўйхати учинчи ўринига кўтарилди.
– Агуэро Англия клуби сафида олти гол ёки ундан ортиқ гол урган иккинчи футболчи. Руд ван Нистелрой 2004/05-йилги мавсумда “МЮ” сафида 8та тўп киритган.
– Альваро Негредо турнирда 5та гол уриб улгурди. Бу ҳорижда ўйнаётган испанлар орасидаги учинчи натижа. Альвародан кўпроқ голларни Фернандо Морьентес (“Монако”-2003/04, 9 гол) ва Фернандо Торрес (“Ливерпуль”-2007/08, 6 гол) киритишган.
– “Виктория” ЕЧЛдаги сафар учрашувларида тўртта гол киритган.

Манба: www.eurosport.com

Просмотров: 436 | Добавил: mmm | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
С ucozshablony.ru можно скачать шаблоны для UCOZ с рабочим конструктором.
В том случае, если вам необходимо скачать шаблоны UCOZ бесплатно , то на truetemplates.ru вы найдете большой выбор дизайнов для юкоз под любую тематику.
Если подходящий дизайн для укоза не нашелся, то на promowebber.ru вы легко найдете рабочие шаблоны для UCOZ и быстро скачаете их без регистрации.
Если функционал UCOZ вам не подходит, то скачивайте бесплатные шаблоны joomla 2.5 и делайте сайты любой сложности.
Поклонникам ДЛЕ рекомендую - шаблоны ДЛЕ с сайта shablonidle.ru.
Но если вы блогггер или неопытный вебмастер, то можно скачать шаблоны wordpress бесплатно ,которые являются рабочими на 100 процентов.