Ўзбекистонлик футбол ишқибозларини шу йилнинг 23 март санасида бўлиб ўтадиган "Эл-классико" баҳсига таклиф этамиз.
Мадриднинг
"Реал" ҳамда Каталониянинг "Барселона" жамоалари ўртасидаги классик
тўқнашув - "Эл-классико" ҳар йили ишқибозларнинг диққат марказида бўлиб
келади. Дунё юлдузлари Криштиану Роналду ҳамда Лионель Мессиларнинг
қарама-қаршилигини кўриш ҳамиша қизиқ бўлиб келган.

Энди
сизда ушбу ўйинни бевосита стадионнинг ўзидан кўриш имкони бор. Испания
давлатига професионал саёҳатни амалга оширадиган шаҳримизда "Golden
Camel Tourism" корхонаси Uff.uz сайти билан ҳамкорликда Мадрид ва
Барселона шаҳарларига футбол саёҳатини ташкил қилади.
Сиз
Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида "Реал" - "Барселона" ўйинини
томоша қилиб, Каталонияга ҳам саёҳат уюштирасиз. У ерда "Ноу Камп"
стадионига ҳам ташриф буюрасиз. Бир ҳафта давомида Испания давлатида
унутилмас дамларни ўтказасиз.

"Эл-классико"га саёҳат дастури:
Биринчи кун: 21 март 2014 йил Тошкент-Мадрид авиапарвози Меҳмонхонага жойлашиш
Иккинчи кун: 22.03.2014 Меҳмонхонада нонушта Мадрид шаҳри бўйлаб саёҳат. Фотосессия Алкала, Гран Виа, Пасео де Прадо, Кастельяна кўчалари, Колумба майдони, Йиқилаётган гумбазлар, Дебот мажмуасини кўздан кечириш. Тушлик. Бўш вақт Кечки овқат
Учинчи кун: 23.03.2014 Меҳмонхонада нонушта Бўш вақт Тушлик "Сантьяго Бернабеу" стадионига "Реал" - "Барселона" ўйинини томоша қилишга бориш Меҳмонхонага қайтиб келиш
Тўртинчи кун: 24.03.2014 Меҳмонхонада нонушта Испаниядаги энг катта Ҳайвонот боғи ва Аквариумга ташриф буюриш Тушлик. Шоппинг. Фотосессия Меҳмонхонага қайтиб келиш
Бешинчи кун: 25.03.2014 Меҳмонхонада нонушта Аэропорт. Мадриддан Барселонага учиш Меҳмонхонага жойлашиш Кечки овқат. Бўш вақт
Олтинчи кун: 26.03.2014 Меҳмонхонада нонушта Барселона шаҳри бўйлаб саёҳат Парк
Гуэль, Саграда Фамилия собори, Пасео де Грасия майдони, Гауди Мила ва
Батльо уйлари, Каталония майдони ва Монтжуик тоғига ташриф буюриш. Фотосессия Кечки овқат. Бўш вақт
Еттинчи кун: 27.03.2014 Меҳмонхонада нонушта Сувости тунелга - 80 метрлик Аквариумга бориш Бўш вақт. Шоппинг Меҳмонхонага қайтиш
Саккизинчи кун: 28.03.2014 Меҳмонхонада нонушта Аэропорт. Барселонадан Мадридга учиш Мадриддан Тошкентга қайтиб келиш

Нархларга қуйидагилар киради:
1. Мадридда 3* меҳмонхонада яшаш. Тўртта тун. Нонушта билан 2. Барселонада 3* меҳмонхонада яшаш. Учта тун. Нонушта билан 3. Мадрид-Барселона-Мадрид авиарейси 4. Трансферлар 5. Мадриддаги экскурсия 6. Барселонадаги экскурсия 7. Тиббий суғурта 8. Ташкент-Мадрид-Ташкент авиачиптаси 9. "Реал" - "Барселона" ўйинига чипта 10. Виза учун 11. Турфирма хизмати учун тўлов.
Мурожаат учун: +99890-9430075 +99895-1947865 +99894-6507204 +99894-6507254.
|