17:21 Хавьер Маскерано: "Майдонда кучини тежаб ўйнаётган Мессини учратиш деярли имконсиз" | |
![]() "Барселона" ярим ҳимоячиси Хавьер Маскерано жамоадоши Лионель Месси шаънига билдирилаётган танқидларга жавоб қайтарди. "Сўнгги йилларда "Барселона" қандай натижага эришган бўлса, энг аввало бунинг замирида Месси, Иньеста ва Хавининг юксак хизматлари бор. Бу инсонлар "Барселона"ни жамоа тарихидаги энг кучли клубга айлантирди. Мессининг жамоага кўп нафи тегди, ўз навбатида "Барселона" ҳам унга кўп нарса берди. Баъзан уни ҳаддан ташқари кўп танқид қилиб юборадилар. Аммо биз бу ҳолатга кўникиб ҳам қолдик. Агар Месси тўп киритмай қўйса, бу унинг енгилганини билдирмайди. Чунки майдонда ўз кучини тежаб ўйнаётган Мессини учратиш деярли имконсиз ҳодиса", - деди Маскерано. | |
|
Всего комментариев: 0 | |