21:45 Хави Испания термасини тарк этди | |
"Барселона" ярим ҳимоячиси Хави Каталония клуби сафида қолишга ва Испания терма жамоасидаги фаолиятини якунлашга қарор қилди. Хави Испания терма жамоаси билан икки бор Европа чемпиони ва бир бор жаҳон чемпиони бўлди. Футболчи терма жамоада 133 учрашувда иштирок этиб, 12 та гол урган. "Ўйлайманки, Испания термасидаги даврим ўтди", - дейди Хави "Барселона"нинг интернетдаги саҳифасида. Илгарироқ, 32 ёшли футболчи шу йил ёзда "Барселона"ни тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, бош мураббий Луис Энрике билан суҳбатлашганидан сўнг қарорини ўзгартирди.
"Ўтган мавсумнинг якуни ҳайратланарли бўлганди ва бироз шошиб қарор қабул қилиб қўйдим. Клубда ҳали қиладиган ишим борлигини менга айтишди. Луис Энрике – ажойиб инсон, шу сабабли мен қайтишга қарор қилдим", деди Хави.
| |
|
Всего комментариев: 0 | |