12:36 Мунир янги Мессими ёки Роналдо? | |
Жуда кўп ўйинчиларга жаҳон футболида ўзини кўрсатиши учун йиллар керак бўлади. Омад келса ҳеч нарса эмас экан. Мунир Ал-Ҳаддодий эндигина “Барселона” сафида бир-икки бор, Испания термасида эса бор-йўғи бир марта майдонга тушди. ![]() Жуда кўп ўйинчиларга жаҳон футболида ўзини кўрсатиши учун йиллар керак бўлади. Омад келса ҳеч нарса эмас экан. Мунир Ал-Ҳаддодий эндигина “Барселона” сафида бир-икки бор, Испания термасида эса бор-йўғи бир марта майдонга тушди.
Қарангки, жорий мавсум ўзини кўрсатишни бошлаган ўсмир футболчига Европа грандлари қизиқишни бошлаб юборишган. Балки, бироз кутиш керакмиди?...
Фикримизча, Мунирга “Барселона”нинг асосий таркибидан муқим жой эгаллашни ўзи қийин бўладигандек. Чунки, яқин кунларда Суаресни дисквалификацияси тугаб майдонга қайтади.
Мунирни – Луис, Педро, Неймар ва яна Сандролар билан рақобатлашиши ҳам қийин масала. Иложи бўлса уни бир мавсум бошқа клубга ижарада ўйнашига имкон бериш керак. Ана шунда балки, барча мутахассислар “кучли иқтидор” дея баҳолаётган марокашлик футболчини ҳақиқий савиясини билиб олган бўлардик.
Xўш, Мунир жамоага қай ҳолатда келиб қолди? Жуда оддий. Барчага маълум мавсум бошида “Барса”нинг ҳужум учлиги – Неймар, Месси ва Суаресда муаммолар бор эди. Неймар жаҳон чемпионатини жароҳат билан якунлади. Месси финалгача борганлиги учун тикланиши ва бироз дам олиши зарур бўлган. Суаресда эса дисквалификация. Мана шу пайтда ёшларда имконият пайдо бўлди.
Жамоага Мунир ва Сандро Рамирес чақирилиб, ҳар иккисига ҳам ўзини кўрсатиш учун имконият берилди. Сандро ҳам ёмон эмас. Мунир эса – ҳақиқий топилма. Унинг асосий кучи рақиб майдонига ёриб кириш, тезликка асосланган техника ва ўзини жамоадошларига таклиф қила олишида. Менимча, Мунир Месси билан тез чиқиша олди. Кўринишдан аргентиналик уни оталиққа олгандек. Месси у билан бирга ўйнаб, роҳатланяпти чоғи.
![]() “Барса” мактабининг юқори даражада ўйинчилар тайёрлаши барчага маълум. Янги мавсум бошланиши билан клубнинг бош жамоасида мавжуд жиддий рақобатга қарамай жамоада яна тўсатдан янги иқтидор пайдо бўлди. 19 ёшли Мунир Аль Ҳаддодий аввалига бош мураббий Луис Энрикедан мавсумолди йиғинларга таклиф олиб, голлар уришнни бошлади. Шундан сўнг у Примера ва Испания термасида дебют ўйинларини ўтказганидан хабарингиз бор.
Кўп ҳолларда мана шундай тез порлаган юлдузлар заҳира ўриндиғига ўтириб қолади ва кўп ўтмай бошқа бирор клуб уни ижарага олиши мумкин бўлади. Лекин, марокашлик футболчини “Фиорентина”га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар ўзини оқламай, Мунир “Барса”ни асосий таркибида қолди ва жамоа сафида чемпионлар Лигаси ўйинига ҳам тушди.
![]() Немисларнинг Bild нашри тарқатган маълумотларга кўра “ПСЖ” ва “Бавария” вакиллари ҳужумчини қўлга киритиш учун жиддий курашга киришганлар. Иқтидорлар етиштириб фойда оладиган “Арсенал” клуби ҳам бу савдодан четда қолгани йўқ. “Канонирлар” аллақачон марокашлик футболчига 12 миллион евро беришини айтишган.
Ҳозирча, футболчининг нархи 12 миллионга баҳоланаётган бўлсада, Мунир бор потенциалини ишга солиб ўйин кўрсатса бу сумма бир неча бор ошиб кетиши аниқ. Яна бир жиҳат: Пеп Гвардиолани “Барселона” ўйинчиларига алоҳида эътибор бериши бор гап. Парижликлар эса, одатдагидек ўз сафига Европани ёрқин иқтидорларини йиғишни яхши кўрадилар.
Тасдиқланмаган маълумотларда айтилишича “Барса” Мунир билан айни пайтдагидан анча салмоқлироқ шартнома имзолашни кўзламоқда.
| |
|
Всего комментариев: 0 | |