23:55 Неймар ва Ракитич машғулотларни ўтказиб юборишди | |
“Барселона” ҳужумчиси Неймар ҳамда ярим ҳимоячи Иван Ракитич жамоа машғулотларини ўтказиб юборишди.![]() “Барселона” ҳужумчиси Неймар ҳамда ярим ҳимоячи Иван Ракитич жамоа машғулотларини ўтказиб юборишди. Испания чемпионати 4-турида “Леванте”га қарши учрашувда (5:0) бразилиялик футболчи жароҳат олиб, 51-дақиқада майдонни тарк этди. Иван Ракитич ҳам ушбу учрашувда чап оёғидан енгил жароҳат олди. Шунга қарамай, хорватиялик ярим ҳимоячи 90 дақиқа жамоасига ёрдам берди. Мазкур учрашувда юқорида таъкидланган ҳар иккала футболчи ўз номларини таблога ёздиришга муваффақ бўлишди. Шифокорлар ҳар икки футболчининг ҳолатини мунтазам текширувдан ўтказиб туришибди. Уларнинг машғулотларга қачон қайтиши ноъмалум. Таъкидлаш жоиз, чоршанба куни, Испания чемпионати 5-тури доирасида “каталонияликдар” сафарда “Малага” билан куч синашади. | |
|
Всего комментариев: 0 | |