17:59 Неймарнинг шахсий маълумотлари интернет тармоғига чиқиб кетди | |
Футболчининг расмий сайти унинг шахсий ҳаётидан маълумотни эълон қилди. Унда 22 ёшли футболчининг автомобилида йўл қоидасини бузгани учун жарима тўлангани ҳақидаги чек эълон қилинган. Сайтда ёзилишича, футболчи автомобилида тезликни оширгани ёлғон хабар эканлиги хақида маълумот бор. Жарима эса автомобилнинг ойналари қорайтирилганлиги учун ёзилган, дейилади. Бироқ бу ҳужжатда Неймарнинг шахсий маълумотлари: яшаш манзили, хужжатлари ҳақидаги маълумотлар, автомобилининг рақами ва маркаси ёзилган. Бу эса ўз навбатида унинг ашаддий мухлислари, айниқса, мухлисалари учун "яхши" хабар. | |
|
Всего комментариев: 0 | |