Олдинги ўйин Ҳисобот
14.03.2015 (22:00) Примера,27-тур
Эйбар
0
Барселона
2
Кейинги ўйин Тақвим
18.03.2015 (00:45) Чемпионлар лигаси, 1/8 финал
Барселона
Манчестер Сити
Ўйинлар ҳисоботи
Авторизация
 

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионати 23-туридан

ўрин олган «Севилья»га қарши ўйинда иккита голга муаллифлик қилганидан

хабарингиз бор.

Бу Леонинг «Севилья» дарвозасига урган 17 ва 18-голлари бўлди.

Бу борада Месси «Барселона»нинг барча футболчиларидан ўзиб кетди.

Ўтмиш юлздузлари Сезар «Севилья»га 17та гол урган бўлса, Кубала 11 марта

андолусияликларни хафа қилган.


Манба: sportolami.tk


Кўришлар: 404 Қўшилган вақти: 11.02.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 

Каталониянинг «Барселона» клуби айни вақтда аввалги ўйин услубидан

бироз чекинган ҳолда ўйнаётганидан хабарингиз бор. Буни жамоанинг

тез-тез қарши ҳужумларга ўтаётганидан кўриш мумкин.

Давом этаётган Испания чемпионатининг жорий мавсумида «Барселона»

қарши ҳужумда 8 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Бу борада

Тата Мартино шогирдлари етакчи. «Реал» ва «Атлетико» рақибларини

7 марта қарши ҳужумда ушлашган. «Реал Сосьедат»нинг 5та голи ҳам

қарши ҳужумда урилган.


Манба: sportolami.tk
... Davomini o`qish»
Кўришлар: 414 Қўшилган вақти: 11.02.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 

"Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста жамоанинг ўйин услубига ишонишда давом этишини айтиб ўтди.

"Ўйинлар вақтида турлича ҳолатлар рўй беради. Аммо биз ҳар доим ўз фалсафамизга содиқ қолишга ҳаракат қиламиз. Биз ўз ўйинимизга ишонамиз, аммо уни бутун ўйин давомида сақлаб қолиш жуда қийин", - дейди Иньеста.
Кўришлар: 353 Қўшилган вақти: 11.02.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 


"Барселона" президенти Жозеп Бартомеу жамоа ҳужумчиси Лионель Мессининг шартномаси борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Лео ҳам бутун жамоа сингари жуда кучли кўринмоқда. У ҳеч қандай миш мишларга эътибор қилмай, машғулотларда бор куч билан ишлашда давом этмоқда.

Унинг янги шартномасига келадиган бўлсак, Мессининг амалдаги шартномаси бор. Аммо биз учун дунёнинг энг кўп маош оладиган футболчисига айлантириш ниятидамиз.

Аммо бу борада вақти келгач музокара бошлаймиз. Ҳозир мавсум энг қизғин паллада. Умид қиламанки музокара бошлаган вақтимизда журналистлар бу ҳақида ҳеч нарса билмай қоладилар", - дейди Бартомеу.


Кўришлар: 376 Қўшилган вақти: 11.02.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 

"Барселона" президенти Жозеп Бартомеу жамоа бош мураббийи Херардо Мартино билан янги шартнома борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Мураббий жуда ажойиб иш олиб бормоқда. Аммо ҳозир янги шартнома борасида музокара бошлайдиган вақт эмас. Шундай бўлсада биз Херардо Мартинонинг ишидан хурсанд эканимизни айтиш лозим", - дейди Бартомеу.

Эслатиб ўтамиз, 51 ёшли мураббийнинг "Барселона" билан тузган шартномаси муддати 2015
 йилнинг ёзига қадар давом этиши кўзда тутилган.
Кўришлар: 362 Қўшилган вақти: 11.02.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm