"Барселона" президенти Жозеп Бартомеу жамоа ҳужумчиси Лионель Мессининг шартномаси борасидаги фикрларини билдириб ўтди.
"Лео
ҳам бутун жамоа сингари жуда кучли кўринмоқда. У ҳеч қандай миш
мишларга эътибор қилмай, машғулотларда бор куч билан ишлашда давом
этмоқда.
Унинг янги шартномасига келадиган бўлсак, Мессининг
амалдаги шартномаси бор. Аммо биз учун дунёнинг энг кўп маош оладиган
футболчисига айлантириш ниятидамиз.
Аммо бу борада вақти келгач
музокара бошлаймиз. Ҳозир мавсум энг қизғин паллада. Умид қиламанки
музокара бошлаган вақтимизда журналистлар бу ҳақида ҳеч нарса билмай
қоладилар", - дейди Бартомеу. |