Олдинги ўйин Ҳисобот
14.03.2015 (22:00) Примера,27-тур
Эйбар
0
Барселона
2
Кейинги ўйин Тақвим
18.03.2015 (00:45) Чемпионлар лигаси, 1/8 финал
Барселона
Манчестер Сити
Ўйинлар ҳисоботи
Авторизация
 

"Барселона" клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу суд томонидан клуб Неймарнинг трансферидан пул яширганликда айблаганини тан олмаслигини таъкидлаб ўтди.

"Бугун бизнинг бу ҳолатга муносабатимиз ҳам аввалгидан фарқ қиламйди. Биз ўзимизни одатий ҳис қилмоқдамиз, чунки Неймарнинг трансфери масаласида ноқонуний иш қилмаганмиз. "Сантос" ҳам, футболчи ҳам бу ўринда қонуний иш кўришган. Бу борада "Барселона" - намунали клуб. Агарда бу ишни яна қилишга тўғри келганда, биз яна худди шундай йўл тутган бўлардик", - дейди мутасадди.

Эслатиб ўтамиз, прокуратура "Барселона"ни 9,1 миллион евро маблағни яширишда айблаган ва суд ҳам бу борада клубни айбдор деб топган эди. Кеча клуб айнан шунча маблағга жаримага тортилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Кўришлар: 369 Қўшилган вақти: 21.02.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 

"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс жамоадоши Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деб билишда давом этишини таъкидлаб ўтди.

"Биз учун Месси гол урмаса ҳам жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлиб қолаверади. Унинг бошқа кўплаб ҳислатлари ҳам бор.

У жароҳатдан тузалиб, сафга қайтгач, унга осон бўлмаслигини билган эдик. Аммо ҳар бир учрашувда у борган сари яхшироқ ўйнаб бормоқда. Месси дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишга интилаверар экан, у шундай бўлиб қолаверади. Насиб қилса у мавсум охирига қадар яхши спорт формасига қайтиб улгуради", - дейди футболчи.
Кўришлар: 426 Қўшилган вақти: 21.02.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm