17:54 Серхио Бускетс: Месси гол урмаса ҳам жаҳоннинг энг яхши футболчиси | |
"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс жамоадоши Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деб билишда давом этишини таъкидлаб ўтди. "Биз учун Месси гол урмаса ҳам жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлиб қолаверади. Унинг бошқа кўплаб ҳислатлари ҳам бор. У жароҳатдан тузалиб, сафга қайтгач, унга осон бўлмаслигини билган эдик. Аммо ҳар бир учрашувда у борган сари яхшироқ ўйнаб бормоқда. Месси дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишга интилаверар экан, у шундай бўлиб қолаверади. Насиб қилса у мавсум охирига қадар яхши спорт формасига қайтиб улгуради", - дейди футболчи. | |
|
Всего комментариев: 0 | |