"Барселона" бош мураббийи Херардо Мартино "Атлетико"га қарши кечган баҳс борасидаги фикрларини билдириб ўтди.
"Мен жамоа намойиш этган ўйин билан фахрланаман. Баъзан биз яхшироқ ўйин намойиш қилдик, баъзан эса йўқ.
Ўтказиб юборилган голдан сўнг биз яхшироқ ўйнай бошладик. Бизда ҳаракат ва чуқур ҳужум бор эди. Ҳимоячилардан ўтиб кетишлар ва зарбалар бўлди.
Ҳозирча Пикенинг жароҳати қай даражада оғирлигини айта олмайман. Баъзан мана шундай бахтсиз ҳодисалар ҳам учраб туради. Аммо Бартра бугун яхши ўйнади, барча қарорлари тўғри бўлди.
Ҳозирча дуранг бўлиб турибди. Ҳозирча баҳс жуда кескин бормоқда, балки рақиб майдонидаги голларни санашга тўғри келар", - дейди Мартино.