22:21 Хосеп Гвардиола: «Барселона»ни ҳисобдан чиқаришга шошилманг | |
"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Барселона"да ҳали Чемпионлар лигаси ярим финалига чиқиш учун имконият катта эканини айтиб ўтди. "Албатта "Атлетико"га қойил қолиш керак. Аммо "Барселона"ни ҳисобдан чиқаришга шошилманг. Шахсан ўзим Испания чемпионатида "Барселона" ғолиб чиқишини жуда истамоқдаман", - дейди Гвардиола. Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ўз майдонида "Атлетико" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, "Бавария" сафарда "МЮ"га қарши ўйинда худди шу ҳисобни қайд этган. | |
|
Всего комментариев: 0 | |