Олдинги ўйин Ҳисобот
14.03.2015 (22:00) Примера,27-тур
Эйбар
0
Барселона
2
Кейинги ўйин Тақвим
18.03.2015 (00:45) Чемпионлар лигаси, 1/8 финал
Барселона
Манчестер Сити
Ўйинлар ҳисоботи
Авторизация
 

Марк Бартра «Барселона» сафида 47 ўйин ўтказишга улгурди. Айниқса, бу мавсумда асосий таркибдан жой олган ўйинлари кўп бўлди. Ҳеч шубҳасиз у клубнинг келажаги ҳисобланади. Жерар Пике жароҳат олиб бир ойга сафдан чиқди. Карлес Пуйоль эса ҳамон тикланиш билан банд. Демак, Марк Бартрга ўзини кўрсатиш вақти келди.

Ёш ҳимоячи келаётган учрашувларда энг муҳим вазифани бажариши лозим. Бу жуда муҳим ўйинлар. Испания Кубоги финалида «Реал» билан (16 апрел), ЕЧЛ чорак финали жавоб ўйинида «Атлетико» билан (9 апрел), агар бу босқичдан ўтилса, ЕЧЛ ярим финаллари. Мавсумнинг энг муҳим палласидаги бу учрашувлар 11 ёшидан бери "Барса" сафида улғайиб келаётган Бартра учун ҳақиқий синов бўл ... Davomini o`qish»

Кўришлар: 397 Қўшилган вақти: 06.04.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 

«Барселона» бош мураббийи Херардо Мартино Испания чемпионати 32-тури доирасида ўтказилган «Бетис»га қарши ўйин (3:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бугун баҳс «Атлетико»га қарши бўлган кейин кескин фарқ қилди. Бундай зич график билан ўйнаётганда, хаёлда кейинги ўйинни ҳам ушлаб туриш керак бўлади. Таркибда ротацияни амалга ошириш учун менда вариантлар кўп эмас.

Баъзида катта иштиёқ билан ўйнаймиз, бу дарҳол кўзга ташланади. Баъзида эса концентрация етишмади. «Бетис» билан ўйин қийин бўлди. Рақиб яхши прессинг қилди. «Барселона»га ғалабани футболчиларнинг индивидуал маҳорати тақдим этди.

Ўйлайманки, кейинги ўйинларда биз бугунгига нисбатан яхшироқ ҳаракат қиламиз. Шикоят қилмоқчи эмасман, аммо Чемпионлар лигаси ҳисобига бизнинг тақвимимиз мураккаб. Бундай пайтларда жамоада пасайиш юзага келиши мумкин. Шунинг учун биз пешқадамларга босим ўтказишда давом этаётганимиздан хурсандман.

... Davomini o`qish»

Кўришлар: 421 Қўшилган вақти: 06.04.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm