15:51 Марк Бартрага имконият | |
Марк Бартра «Барселона» сафида 47 ўйин ўтказишга улгурди. Айниқса, бу мавсумда асосий таркибдан жой олган ўйинлари кўп бўлди. Ҳеч шубҳасиз у клубнинг келажаги ҳисобланади. Жерар Пике жароҳат олиб бир ойга сафдан чиқди. Карлес Пуйоль эса ҳамон тикланиш билан банд. Демак, Марк Бартрга ўзини кўрсатиш вақти келди. Ёш ҳимоячи келаётган учрашувларда энг муҳим вазифани бажариши лозим. Бу жуда муҳим ўйинлар. Испания Кубоги финалида «Реал» билан (16 апрел), ЕЧЛ чорак финали жавоб ўйинида «Атлетико» билан (9 апрел), агар бу босқичдан ўтилса, ЕЧЛ ярим финаллари. Мавсумнинг энг муҳим палласидаги бу учрашувлар 11 ёшидан бери "Барса" сафида улғайиб келаётган Бартра учун ҳақиқий синов бўлади. | |
|
Всего комментариев: 0 | |