Олдинги ўйин Ҳисобот
14.03.2015 (22:00) Примера,27-тур
Эйбар
0
Барселона
2
Кейинги ўйин Тақвим
18.03.2015 (00:45) Чемпионлар лигаси, 1/8 финал
Барселона
Манчестер Сити
Ўйинлар ҳисоботи
Авторизация
 
Роналдиньо Мексикани танлади

Бразилия терма жамоаси юлдузи Роналдиньонинг Мексикада фаолиятини давом эттириши аниқ бўлди. Куни кеча берилган хабарда унинг “Америка” жамоасига ўтиши айтилган эди.

"Олтин тўп"-2005 соҳиби "Керетаро" клуби билан расман шартнома имзолади, дея хабар тарқатди клуб расмий сайти. 34 ёшли футболчининг шартномаси икки йилга мўлжалланган. Клуб 7 турдан сўнг Мексика чемпионатида 11-ўринда бормоқда. Сўнгги икки йилда Роналдиньо Бразилиянинг "Атлетику Минейру" клубида ўйнаганди.

Кўришлар: 269 Қўшилган вақти: 06.09.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 
Вальдес аросатда

“Барселона” клубининг собиқ дарвозабони Виктор Вальдес каталонияликлар таркибини тарк этганидан сўнг “Монако”га ўтиши кутилаётганди.

Бироқ футболчининг жароҳати борлиги сабаб, “князликлар” уни сотиб олишдан бош тортишганди. Шундан сўнг Виктор ўзига янги жамоа топишга ҳаракат қилаётганди. Яқинда унинг “Ливерпуль”га ўтиши мумкинлиги борасидаги миш-мишлар пайдо бўлганди. 

Чиндан ҳам “қизиллар” уни таркибга қўшиб олишни ҳамда клубнинг асосий посбони Симон Миноьлега ўринбосарлар бўлиши кутишганди. Аммо, олиб борилаётган музокаралар ҳали ҳам ижобий якун топмаганлиги боис, Вальдесни ўтиши қишга қолиб кетадиган кўринади. Агар яқин кунлар ичида клуб трансфер масаласини ижобий ҳал қилишмаса, қишда уни сотиб олиши мумкин бўлади.

Кўришлар: 367 Қўшилган вақти: 06.09.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 
Неймарнинг голи жамоасига ғалаба олиб келди

ЖЧ-2014 мезбонлари Бразилия терма жамоаси Колумбия билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Ҳар икки томон ҳам биринчи бўлимда дарвозаларга йўл топа билмади.

Иккинчи бўлимда “пентакампионлар” бош мураббийи ўйинни яхшилаш мақсадида бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Бу ўзгаришлар натижа берди. 49-дақиқада бир киши кам бўлиб қолган Колумбия терма жамоаси 83-дақиқагача ҳимояда ишончли ҳаракат қилди. Шу орада бразилияликларнинг янги сардори Неймар гол киритди.

Бразилия Колумбия – 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: Неймар 83

Бразилия: Жефферсон, Майкон, Миранда, Давид Луиз (Маркиньос ... Davomini o`qish»

Кўришлар: 350 Қўшилган вақти: 06.09.2014 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm