16:17 Неймарнинг голи жамоасига ғалаба олиб келди | |
![]() ЖЧ-2014 мезбонлари Бразилия терма жамоаси Колумбия билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Ҳар икки томон ҳам биринчи бўлимда дарвозаларга йўл топа билмади. Иккинчи бўлимда “пентакампионлар” бош мураббийи ўйинни яхшилаш мақсадида бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Бу ўзгаришлар натижа берди. 49-дақиқада бир киши кам бўлиб қолган Колумбия терма жамоаси 83-дақиқагача ҳимояда ишончли ҳаракат қилди. Шу орада бразилияликларнинг янги сардори Неймар гол киритди. Бразилия – Колумбия – 1:0 (0:0, 1:0) Гол: Неймар 83 Бразилия: Жефферсон, Майкон, Миранда, Давид Луиз (Маркиньос 80), Филипе Луис, Оскар (Коутиньо 72), Л. Густаво (Элиас 46), Рамирес (Фернандиньо 46), Виллиан (Эвертон Рибейро 72), Неймар, Тарделли (Робиньо 77). Колумбия: Оспина, Армеро, Вальдес, Сапата, Суньига (Мехия 73), К. Санчес (Рамос 85), Рамирес (Арьяс 46), Куадрадо, Хамес (Фалькао 77), Гутьеррес (Бакка 64), Ж. Мартинес (Гуарин 65). Огоҳлантиришлар: Л. Густаво 33, – Куадрадо 12, Рамирес 29, Суньига 39, Вальдес 45, Гутьеррес 56 Четлатиш: Куадрадо 49 | |
|
Всего комментариев: 0 | |