
«Барселона»
ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста Испания чемпионатининг 23-турида
«Севилья»га қарши ўйиндан сўнг (4:1) ўз фикрларини баён қилди.
«Пешқадамликка
қайтиш биз учун муҳим эди. Ўйин оғир кечди, бироқ ғалаба қозона олдик.
Бу ғалаба бизга кейинги ўйинларда руҳий ёрдам бўлади.
Охиригача курашамиз. Асосийси – очколарни йўқотмасдан олға бориш.
Месси доим ўзини кўрсатади ва бир неча дақиқада ўйин тақдирини ҳал қила олади», – дейди Иньеста.
 Севилья – Барселона
|