Клуб музейи
Клубнинг стадионида "Барселона" клублари ( футбол, баскетбол) қўлга киритган совринлар ҳақида ҳикоя қилувчи, ҳужжатлар, видеофильмлар, фотосуратлар ва бошқа материалларни ўз ичига олган музей ишлаб туради, ундан стадион ечиниш хонаси ва шарҳловчилар хонасига ҳам тушиш мумкин. Музей Барселонага келувчи туристлар ўртасида оммавийдир.
Музейнинг асосий жойлари бўйлаб қисқача саёҳат.
1) FCB Музейи
"Барселона" кўп йиллар мобайнида олган совринлар.
2) ФК Барселона тарихи
ФК Барселона тарихи ва унинг кўплаб эришган ютуқларини намойиш этувчи интерактив жадваллар деворий паннолар.
3) Месси музейи
Аргентиналик машҳур футболчига бағишланган махсус зона, сиз бу ерда унинг тўртта Ballons d’Orи (Олтин тўп) ва учта Олтин бутсасини кўришингиз мумкин.
4) Бошқа спорт совринлари
ФК Барселона нинг бошқа спорт жамоалари эришган ютуқлар.
5) Аралаш зона ва матбуот маркази
Матбуот марказида клуб менежери ва унинг ўйинчилари "Камп Ноу"даги ўйиндан сўнг матбуот ходимлари билан учрашадилар.
6) Ечиниш хонаси
7) Ўйинчилар туннели
Ўзингизни "Камп Ноу" стадиони майдонига чиқувчи ўйинчи сифатида ҳис қиласиз.
8) Футбол майдони
9) Шарҳловчилар кабинаси
ТВ ва радио шарҳловчилар спорт тадбирларидан транслация олиб борувчи кабина.
10) Гигант экран
11) Сенсор экранлар
Клубнинг 200 та энг қувончли лаҳзаларини намойиш этувчи сенсор экранлар.
12) Qatar Airways zone
13) Барселона ёмғири
Экранлар боғи, исмлар ёмғири. Ўйинчилар,клуб аъзолари ва мухлисларга бағишланган картиналарнинг аудио-визуал кўриниши.