2007—2008 йилги мавсумда стадионнинг 50-йиллик юбилейига атаб «Барселона» футболчилари учун махсус форма яратилди.
«Камп Ноу» 1957 йил 24 сентябрда очилди. Бу маросимга бағишлаб хотира тадбирлари ўтказилди ва булардан бири «Барселона» ва Полшанинг «Легия» жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлди. Ўйин 4:2 ҳисобида каталонияликлар фойдасига ҳал бўлди ва «Барселона» ўйинчиси Эулохио Мартинес ўйингоҳ тарихидаги биринчи голни киритди.
Ўйингоҳдаги биринчи расмий учрашув 1957 йил 6 октябрда бўлиб ўтди. Бу ўйин 1957—1958 йил мавсумининг иккинчи ўйини бўлиб, «Барселона» Хаэннинг
«Реал» клуби билан учрашди. Томошабинларни хурсанд қилган бу ўйинда жамоа 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Вилаверде, Тэхада, Кубала ва Эулохио Мартинес (3)лар урилган голлар авторлари бўлишди.
«Камп Ноу» бир неча марта қайта таъмирланган.
Биринчи марта бу 1981 йилда содир бўлди: стадион 1982 йили Испанияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати ўйинлари учун кенгайтирилди. «Камп Ноу» нинг сиғими 120 000 томошабинга етказилди. Иккинчи қайта таъмирлаш 1988 йилда УЕФА томонидан киритилган барча томошабинлар ўринлари ўриндиқлар билан жиҳозланган бўлиши керак деган қоидага кўра амалга оширилди. Стадион ўз ўрнини сақлаб қолиши
учун газон даражаси туширилди. Энди стадион сиғими 98 934 гача камайди. Футбол майдони ўлчамлари 105x68 метрни ташкил етди.
1998/1999 мавсум УЕФА Камп-Ноу га "Беш юлдузли стадион" мақомини берди.
Стадион территориясида ФК «Барселона» хизматчиларининг расмий маркази, бошқарув офиси ва футбол клубининг музейи жойлашган бўлиб, музей Каталониядаги энг кўп томошабин ташриф буюрадиган музейлардан биридир. Бундан ташқари, «Камп Ноу» — комплекснинг асосий бўлими бўлиб, бунга яна клубнинг спорт мактаби тарбияланувчилари шуғулланадиган 20000 ўринлик «Мини-эстади» (исп. Mini estadi) ,
клубнинг энг ёш тарбияланувчилари яшайдиган «Ла Масия» (исп. La Masía) — биноси ва клубнинг баскетбол,гандбол, хоккей, мини-футбол жамоалари шуғулланадиган 8000 ўринга эга бўлгани «Палау Блауграна» (исп. Palau Blaugrana) — корпуси ҳам киради.
50-йиллик юбилей шарафига қайта таъмирлаш
2007 йил сентябр ойида клуб стадионнинг очилишининг 50-йиллигига бағишлаб стадионни қайта реконструкция қилиш лойиҳасини қабул қилди. Ҳалқаро конкурс ташкил етилиб 80 та кабинетларда жаҳоннинг энг етакчи архитекторлари ўз лойиҳаларини тақдим этдилар. Жюри таркибига клуб вакиллари, давлат комиссияси аъзолари ва каталония архитекторлари ассоциацияси вакиллари киришди. 2007 йил 18 сентябрда
ўзининг "Уэмбли" стадиони,Мийо виадуки,Кольсерол минораси, Нью-Йоркдаги савдо марказини қуриш ишлари билан машҳур бўлган Англиянинг «Фостерс ва ҳамкорлар» (англ. Foster and Partners) фирмаси конкурс ғолиби бўлди. Бошланғич бюджет 250 миллион еврони ташкил этди. Лойиҳа модели 2007 йил 22 сентябрда «Барселона» ва «Севилья» жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан омма эътиборига ҳавола этилди.
2008 йилда 2009 йилда қурилишни бошлаш ва 2011 ёки 2012 йилда уни тугаллаш учун лойиҳани ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Стадионни мукаммаллаштириш
- Стадион томошабинлар сиғими 99 354 ўриндан 106 000 ўринга етиши керак.
- Вип-зонада ўринлар 14 000 тага кўп бўлади.
- Барча трибуналарни ҳимоя қиладиган силжийдиган том ўрнатилади.
- ОАВ учун жой икки маротаба кенгайтирилади.
- Стадион фасадига "Аллианц арена" ёки Барселонадаги Акбар минорасидаги ҳам мураккаб ёруғлик эффектлари ҳосил қилувчи поликарбонат ва ойнадан тайёрланадиган силжувчи плиталар ўрнатилади.
- Оддий мухлислар учун лифт ва эскалаторлар қурилади.
- Ногиронлар учун кўплаб мосламалар ўрнатилади.