07:38 "Барселона" 7-ўйинда биттаям гол ўтказмади | |
Испания чемпионатининг 7-турида “Барселона” “Райо Вальекано” майдонида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Месси ва Неймарнинг голлари эвазига қозонилган ушбу ғалаба статистика соҳаси мутахассислари учун ғоят қизиқарли бўлди. Маълумотларга кўра, ушбу ғалабадан сўнг каталонияликлар мавсумдаги дастлабки 7 ўйинда бирорта ҳам гол ўтказиб юбормаган илк жамоага айланди. "Барселона" мавсумдаги илк 7 ўйинда 6 та ғалабага эришиб, "Малага" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган. Маълумотларга кўра, "Барселона" Испания чемпионати доирасида 2665 та ўйин ўтказиб, 1500 марта ғалабага эришган. Шундан 1005 таси ўз уйида, 495 таси эса сафарда қўлга киритилган. "Барселона" 547 бора дуранг ўйнаб, 608 марта мағлубиятга учраган. Бу борада "Реал" клуби "Барселона"дан олдинда бормоқда. Мадридликлар ҳисобида 1564 та ғалаба бор. Учинчи ўриндаги "Атлетико" 1171 бора ғолиб чиққан. Каталониялик бош мураббийи Луис Энрике эса "Райо Вальекано"га қарши кечган учрашувдаги ғалабага статистикадан муҳим бўлганини таъкидлаб ўтди. "Бу биз учун илк дақиқаларданоқ оғир ўйин бўлди, аммо мен ҳаммасидан хурсандман. Етти ўйинда бирорта ҳам гол ўтказилмади? Ғалаба рекордлардан муҳимроқ. Статистика билан фақат мавсум охирида қизиқаман", -дейди Энрике. Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ҳозирда 7 ўйинда 19 очко билан Испания чемпионатида биринчи ўринни эгаллаб турибди. | |
|
Всего комментариев: 0 | |