01:52 “Барселона” иродали ғалабани қўлга киритди | |
Испания чемпионати 11-турида “Барселона” сафарда “Альмерия” билан баҳс олиб бориб, иродали ғалабани қўлга киритди. Учрашувнинг 37-дақиқасида “Альмерия” ҳужумичис Бифума ўз жамоасини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда Луис Энрике керакли ўзшартиришларни амалга ошириб ўйинни кучайтирди ва бу ўз самарасини берди. Заҳирадан майдонга тушган Неймар 73-дақиқада ҳисобни тенлаштирган бўлса, 83-дақиқада Хорди Альба ҳисобни оширди. Шу тариқа Луис Энрике шогирдлари навбатдаги ғалабани қўлга киритиб, очколар сонини 25 тага етказиб олишди. Ҳозирча "каталонияликлар" биринчи ўринга кўтарилиб олишди. Испания чемпионати 11-тур “Альмерия” – “Барселона” – 1:2 (1:0 0:2) Голлар: Бифума (37) – Неймар (73), Альба (82) “Альмерия”: Рубен, Трухильо, Дюбарбье, Х. Наварро, Велес, Верса, Азиз, Ф. Сориано (Хемед, 63), Томас, Зонго, Бифума (Мендез, 77).
“Барселона”: Браво, Бартра, Альба, Адриано, Рафинья, Бускетс (Хави, 66), Педро (Суарес, 46), Маскерано, Ракитич, Мунир (Неймар, 46), Месси.
| |
|
Всего комментариев: 0 | |