19:34 “Барселона” таклифига рад жавобини олди | |
Каталониянинг “Барселона” клуби қишки трансфер ойнаси пайтида таркибга “Байер” клуби футболчиси Ларс Бендерни қўшиб олишни режалаштирмоқда. Шу сабабли, улар Бендер юзасидан немис клубига таклиф юборганди. Бироқ “аспиринчилар” Бендерни сотиш ниятида эмасликларини маълум қилган ҳолда каталонияликларни таклифига рад жавобини беришди. Иқтидорли ярим ҳимоячи Хавини ўринбосари бўлиши кутилаётганди. Шунинг учун ҳам “Барселона” анчадан бери Ларсга қизиқиб келаётганди. Эслатиб ўтамиз, Ларс Бендерга “Барселона”дан ташқари, “Монако” ҳам қизиқиб кўрганди. | |
|
Всего комментариев: 0 | |