21:19 Лионель Месси: Барчангизни қучиб қоламан! | |
Испаниянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси куни кеча ўзининг клубдаги ўн йиллик юбилейини нишонлади. Ўзининг каталон клубидаги даври ҳақида гапирар экан, барчага миннатдорлик билдирган. «Барча оила аъзоларимни, дўстларим, жамоадошларим ва “Барселона” клуби ходимларига ўтган ўн йил давомида мени қўллаб-қувватлагани учун ташаккур билдирмоқчиман. Мен кўк-анорранг либосда майдонга тушган пайтимда ҳамма вақт футболдан баҳра олдим. Бу жамоа билан жуда кўп ажойиб онларни бошдан кечирдим. Ҳар доим янада юксак марраларни кўзладим ва жамоамнинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшдим. Шу тарзда ҳаракатларни давом эттирмоқчиман. Барчангизни қучиб қоламан!», дейди Месси ўзининг интернетдаги саҳифасида. Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси “Барселона”даги ўн йиллик фаолияти давомида тўрт марта дунёнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди. | |
|
Всего комментариев: 0 | |