20:06 Лондон клуби Педродан воз кечмоқчи эмас | |
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси қишда "Барселона" ҳужумчиси Педрони олиб келишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Daily Express. "Канонирлар" ўтган ёзда бу футболчини қўлга киритмоқчи эдилар, аммо улар якунда испан жамоасининг бошқа бир ҳуужмчиси Алексис Санчесни сафига қўшиб олганди. Ҳозирда Педронинг трансфер нархи 32 млн.евро атрофида баҳоланмоқда. Педро мазкур мавсум Испания чемпионати ва ЕЧЛда 10 учрашув ўтказиб, битта голга муаллифлик қилган. Шунингдек, жамоага ёзда келиб қўшилган Луис Суареснинг ўйинларга киришиши, футболчининг асосий таркибдан ўрин олишини қийинлаштиради. Лондонликлар эса бундан унумли фойдаланиб қолишмоқчи. | |
|
Всего комментариев: 0 | |