13:41 Мессининг хет-триги Каталония дербисида “Барселона”га йирик ғалаба келтирди | |
Испания чемпионатининг 14-турида Каталония дербиси бўлиб ўтди. Унда “Барселона” клуби “Эспаньол”ни қабул қилди. Учрашувда ҳисобни меҳмонлар очишганди. Лекин шундан сўнг “кўк-анорранглилар”ни тўхтатиб бўлмади. Месси хет-трикка эришди. Пике ҳамда Педро ҳам биттадан тўп киритишди ва якунда “Барса” 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Луис Энрике шогирдларининг очколари 34тага етди. Улар ўзларидан икки очко олдиндаги “Реал”ни таъқиб қилишда давом этишмоқда. Испания Примероси. 14-тур БАРСЕЛОНА – ЭСПАНЬОЛ 5:1 (1:1) | |
|
Всего комментариев: 0 | |