11:33 Мессининг Роналдуга жавоби: “Барселона” ўз уйида “Севилья”ни қақшатди. Мессидан хет-трик! | |
Испания чемпионати 12-турида турнир пешқадамлари бирин-кетин йирик ғалабаларни қўлга киритишда давом этишмоқда. Аввалига “Атлетико” ўз уйида “Малага”ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учтарган бўлса, “Реал Мадрид” сафарда яна йирик ғалаба (4:0) билан қайтди. “Барселона” ҳам ушбу турда бўш келмади ва анча қийин рақиб ҳисобланган “Севилья”ни 5:1 ҳисобида тор-мор келтирди. Лионель Месси мазкур ўйинда хет-трик қайд этиб, учрашув қаҳрамонига айланди. Ундан ташқари, Неймар ҳамда Иван Ракитич ўз номларини таблога ёздиришди. Шу тариқа Луис Энрике бошчилик қилаётган “Барселона” 28 очко билан турнир жадвалида 2-ўринни сақлаб қолди. Эътиборлиси, Хорди Альба ҳам ушбу учрашувда гол муаллифи бўлди, бироқ, унинг голи “Севилья” ҳисобига ёзилди. “Барселона” – “Севилья” – 5:1 (1:0, 4:1) Голлар: Месси (21, 72, 78), Неймар (49), Ракитич (65) – Альба (47) Огоҳлантиришлар: Матье (56) – Коке (36), Парежа (48) "Барселона": Браво, Алвес, Пике, Альба, Матье, Хави, Бускетс, Ракитич, Неймар, Суарес, Месси.
"Севилья": Бету, Фигейраш, Морено, Пареха, Каррису, Банега, Криховяк, Суарес, Видаль, Витоло, Бакка.
| |
|
Всего комментариев: 0 | |