Олдинги ўйин Ҳисобот
14.03.2015 (22:00) Примера,27-тур
Эйбар
0
Барселона
2
Кейинги ўйин Тақвим
18.03.2015 (00:45) Чемпионлар лигаси, 1/8 финал
Барселона
Манчестер Сити
Ўйинлар ҳисоботи
Авторизация
Главная » 2014 » Yanvar » 7 » Неймар - биз билган ва билмаган фактлар
20:28
Неймар - биз билган ва билмаган фактлар

"Барселона"нинг бразилиялик ҳужумчиси — Неймар ҳақида 30 та факт.

1. "Сантос" академиясида уч қалин дўст — Неймар, Гансо, ва Алан Патрик бирга улғайишди. Неймарга шуҳрат ёғилмасдан олдин уларда ҳаммаси жойида еди. У 2010-йил охирида Алан Патрик билан машғулотлар пайтида урушиб қолди. Шундан сўнг Неймар, клуб президенти хонасига йўл олди ва Патрикни жамоадан ҳайдашни талаб қилди. Ҳайрон қоларли томони, Алан ҳақиқатдан ҳам клубдан олинди ва ҳозирда Донецкнинг "Шахтер" клуби аъзоси.

2. Пауло Энрике Гансо голли узатмалари туфайли Неймар, "Сантос"нинг машҳур тўпурарига айланди, шунингдек, у сабаб тез-тез орттирилган жароҳатлар Неймарни бездириб юборди. Ғазабланган қаҳрамонимиз, жамоадоши билан ҳар доим ҳам яхши алоқада емасди. 2013-йил қишида, улар ўртасида ёмон оҳангда гаплар бўлиб ўтди. Натижада, Неймарнинг "Сантос"даги сўнгги дўсти — Гансо "Сан Паулу" клубига ўтиб кетди

3. Неймарнинг "Барселона"га трансфери ортидан унинг отаси (Неймарни "Барса"га ўтишга кўндиргани учун) 40 миллион евро ишлаб олди, "Сантос" еса 9.4 миллион евро фойда кўрди. "Барселона" ва "Сантос" клублари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида, бразилияликар ўз юлдуз ўйинчисисиз 8:0 ҳисобида мағлуб бўлишди

4. Неймар, 2010 йил 16 сентябр куни "Гойяниенсе" клубига қарши баҳсда пеналти ишлаб олди. "Сантос" мураббийи Доривал Жуниор, ёш ўйинчига пеналти тепишни таъқиқлаб қўйди. Тўпга Марсел яқинлашди, аммо диққатлар бошқа бир ҳодисага қаратилди. Ўжар бразилиялик орқасига ўгирилиб ўз мураббийига қаради ва майдондан чиқиб кетди. Доривал Неймарни жаримага солишни ва ўйинлардан четлатишни хоҳлаган еди, аммо унинг ўрнига ўзи ишдан бўшатилди.

5. 2011 йилда Неймар, ФИФА талқини бўйича йилнинг енг чиройли голи учун бериладиган Пушкаш мукофотини ютиб олди. Ушбу тўп "Фламенго" клубига қарши (5:4) ўйинда киритилганди. Қизиқарли томони, бир йилдан сўнг Неймар худди шундай голни яна "Фламенго" клуби даврозасига киритди, аммо бу олдингидек шуҳрат қозонмади, сабаби, бундай голни одамлар кўриб бўлишганди.

6. "Ҳамма Месси ҳақида гапирмоқда, лекин, дунёнинг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун, олдин Неймардан кўра яхшироқ бўлиш лозим". Бу Пеленинг сўзлари эди, Неймар ўзи тўғрисида айтилган гапни қуйидагича изоҳлади: "Мени Месси билан солиштиришларини хоҳламайман"

7. Неймар 19 ёшида ота бўлди. Ўғлининг исми Дави Лукка. Бахтли ота унинг 2810 грамм бўлиб туғилганини ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди. Аммо матбуотни унинг онаси ким эканлиги жуда қизиқтирарди. Неймар буни жуда қаттиқ сир тутди. Аммо журналистларнинг узоқ суриштирувларидан сўнг у — Каролина исмли 17 ёшли қиз еканлиги ойдинлашди. Лукканинг чўқинтирган отаси, Неймар туфайли "Сантос"дан кетган эски қадрдони — Гансо бўлди.

8. "Барселона"га ўтаётган вақтда Неймар, камқонлик - қонда темир моддаси етишмаслиги туфайли етти килограмм вазн йўқотди. Унинг отаси буни томоқда қилинган жарроҳлик амалиёти билан боғлиқлигини таъкидлаган

9. Неймарнинг ҳозирги қиз ўртоғи — 18 ёшли актриса ва модел Бруна Маркезина. Ушбу ёқимтой хоним беш ёшидан бошлаб модел сифатида ишлаб келади. Кино ва телекўрсатувларда еса етти ёшидан бошлаб суратга тушиб келмоқда. Брунанинг сўнгги роли — "Георгий Победоносес" телесериалидаги Лурдиня исмли қиз.

10. Либертадорес Кубоки-2011 финали жавоб учрашувида, Неймар бор йўғи 35 дақиқа ўйнаши мумкин эди. Гап шунда-ки, у майдондоннинг қайси бурчагида бўлмасин, уни "Пенярол"нинг қўпол ҳимоячиси — Николас Фрейтас қўриқлаб, бездириб юборганди. Натижада, Неймар Алехандро Гонсалесга қўполлик ишлатди. Уругвайлик футболчи шу ернинг ўзидан касалхонага олиб кетилди, бизнинг қаҳрамон еса сариқ карточка билан сийланди. У ўша ўйинда ҳал қилувчи икки тўпнинг бирини даврозага жойлаб қўйди.

11. Неймар 2012 йилда ўз ҳисобига олтита хет-трикни ёздириб қўйди (биттаси Бразилия терма жамоаси ҳисобига тўғри келади). У ўша йили умумий ҳисобда 54 гол уришга муваффақ бўлди.

12. Америка Кубоки-2011 мусобоқасида Аргентина - Бразилия (2:1) ёшлар терма жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг Неймар, ичида ушбу сўзларни айтган: "Мен бу 11 қўйга қарши биринчи ва сўннги марта ўйнадим, дея умид қиламан". Аргентиналиклар Неймар ва Лукас Моурага қарши ҳақиқатдан ҳам ифлос ўйин кўрсатишганди. Аммо ўша вазият футбол Худоси Марадона келиб, ватандошларига дунёнинг бир неча карра чемпионларига ҳурмат билан қарашларини буюрган.

13. Неймар футболчилик фаолиятидаги ягона (ҳозирча) "пентатрик"ни 2010-йил 15-апрел куни "Гуарин" клубига (8:1) қарши киритишга муваффақ бўлди.

14. Неймар икки марта "покер" қилишга эришган. Ундан бошқа ҳали ҳеч қайси футболчи "Сантос" учун икки марта "покер"ни амалга оширолмаган.

15. Неймар карераси давомида майдондан беш марта четлатилган. Уларнинг учтаси тўғридан-тўғри қизил карточка билан амалга ошган.

16. Неймарни Камп Ноу стадионида бўлиб ўтган расмий таништирув маросимида 56 499 нафар томошабин ташриф буюрган.

17. "Барселона"да ўтказган биринчи ўйинидан сўнг Panda Books нашриёти, Неймарнинг биринчи китоби — "Neymar Jr. de A a Z"ни чоп этди. Неймар оддий алфавит шаклидаги китобида, ота-онаси, ўғли, соч турмаклари, энг чиройли голлари ва хоббилари ҳақида ҳикоя қилган.

18. Неймар ўзининг севимли кўнгилочар ишларини "дўстлар билан вақт ўтказиш" ва "ижтимоий тармоқларда ўтириш" дэя номлаган.

19. Ҳозирда Неймарнинг Twitter'даги саҳифасини 9 400 000 дан ортиқ одам ўқийди. Faxebook'даги саҳифасини еса 17 260 000 фойдаланувчилар кузатиб келмоқда

20. 2011-йил 7-апрел. 40 ёшли уругвайлик ҳакам Роберто Силва машҳур одамлардан бирига айланди. Либертадорес Кубокида "Сантос" клуби "Коло Коло"ни бутунлай таслим этди. 52-дақиқада 19 ёшли Неймар "Коло"нинг бир неча футболчиларини алдаб чиройли гол соҳибига айланди ва бразилияликларни 3:0 ҳисобида олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг Неймар, ўз тасвири тушурилган ниқобни тақиб голни нишонлади. Бош арбитр Роберто Силва бразилиялик ўйинчига сариқ карточка кўрсатди, бу иккинчи карточка еди. "Сантос" унинг четлатилганидан сўнг ғалабани зўрға сақлаб қолди.

21. "neymar scandals" дея сўров берсангиз, Google сизга 3 390 000 натижани топиб беради.

22. Футбол афсонаси Пеленинг фикрича, Неймар "Сантос" тарихидаги энг яхши уч футболчиси қаторига кирмайди. Пеле, Васконселос ва Коутино — бу йерда Неймарга жой йўқ.

23. Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати -2009 дан сўнг Неймар 8 миллион еврога баҳоланган. Энг ажабланарли томони, Бразилия ўша чемпионатда ҳатто ўз гуруҳидан чиқа олмаган.

24. 10 000 реал - 15 ёшли Неймарнинг "Сантос"даги биринчи расмий иш ҳаққи айнан шундай бўлган. Неймар ҳали етарли даражада пул топмаган пайтлар, у, унинг онаси, отаси ва синглиси Рафаела, Сан-Висенте шаҳри чеккасидаги бувисининг кичик уйида истиқомат қилишарди. Биринчи катта иш ҳаққи олингандан сўнг, оила Сантос шаҳридаги "Вила Белмиро" қаторидан хонадон харид қилади. Икки йилдан кейин янада каттароқ уйга кўчиб ўтишади.

25. Конфедерациялар Кубоки. ББC агентлигининг ёзишича, Бразилия -Япония баҳсида урилган голларнинг бири стадион тепасидан учган Бразилия армиясининг ҳаво кучлари стадионни суратга олаётганда учаётган тўп ҳам тушиб қолган. "Барселона" бўлажак юлдузи Неймар тепган тўп расми ҳозирда Бразилия қуролли кучларнинг махфий архивида сақлаб келинмоқда.

26. Неймар Бразилия терма жамоаси сафида дебют учрашувини 2010-йил АҚШ терма жамоасига қарши (2:0) ўтказган ва тўп киритган.

27. Неймарни Жаҳон чемпионати - 2010 мусобоқасида Бразилия термасига чақиришни илтимос қилиб бош мураббий Дунгага ёзилган нома 14 000 имзо тўплаган.

28. "Франс Футбол" талқини бўйича, Неймар дунёнинг энг бой футболчилари рўйхатида 7-ўринни егаллаган (футболдан ташқари топилган пулларсиз). Унинг жамоадоши Месси бу рейтингни бошқариб келмоқда.

29. Неймар тўрт йил давомида профессионал футболчи сифатида 43 индивидуал совринларни қўлга киритди.

30. Неймар "Сантос" клуби сафида 17 ёшга тўлганидан бир ой ўтиб дебют учрашувини ўтказди. Бир ҳафтадан сўнг еса "Можи Мирим" даврозасига ўзнинг илк голини киритди.
Просмотров: 495 | Добавил: mmm | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
С ucozshablony.ru можно скачать шаблоны для UCOZ с рабочим конструктором.
В том случае, если вам необходимо скачать шаблоны UCOZ бесплатно , то на truetemplates.ru вы найдете большой выбор дизайнов для юкоз под любую тематику.
Если подходящий дизайн для укоза не нашелся, то на promowebber.ru вы легко найдете рабочие шаблоны для UCOZ и быстро скачаете их без регистрации.
Если функционал UCOZ вам не подходит, то скачивайте бесплатные шаблоны joomla 2.5 и делайте сайты любой сложности.
Поклонникам ДЛЕ рекомендую - шаблоны ДЛЕ с сайта shablonidle.ru.
Но если вы блогггер или неопытный вебмастер, то можно скачать шаблоны wordpress бесплатно ,которые являются рабочими на 100 процентов.