18:33 Сўнгги дақиқалар “Барселона”га омадли келди | |
Испания чемпионатининг 13-турида "Барселона" ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларга урилган гол эвазига "Валенсия" устидан қийин ғалабага эришди. Валенсияда ўтган учрашув 1:0 ҳисобида каталонияликларнинг фойдасига ҳал бўлди. Меҳмонларнинг голига қўшимча вақтнинг тўртинчи дақиқасида Серхио Бускетс муаллифлик қилди. Кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритган Луис Энрике бошчилигидаги "Барселона" ўзининг навбатдаги учрашувини 7 декабрь куни ўз майдонида ҳамшаҳари "Эспаньол"га қарши ўтказса, "Валенсия" ўша куни "Гранада" меҳмони бўлади. | |
|
Всего комментариев: 0 | |