19:36 Томас Вермален: “Ўйлайманки, “Барселона”да ўзимни кўрсата оламан” | |
Ёзда “Арсенал”дан “Барселона” таркибига келиб қўшилган бельгиялик ҳимоячи Томас Вермален жароҳатлар сабабли, клубига ёрдам бера олмаяпти. Унинг яқин орада тўлиқ сафга қайтиши мумкинлиги борасида хабарлар пайдо бўлди. У эса каталонияликлардаги келажаги борасида қуйидагича изоҳ берди. - Мазкур клубга ўтганимдан афсусда эмасман. Барчаси изига тушиб кетишига ишончим комил. Фақат, жароҳатимдан қутулиб олишим биринчи галдаги вазифа ҳисобланади. Айни пайтда ўз устимда кўпроқ ишламоқдаман. Шифокорлар мени тез орада буткул сафга қўшилишимни айтишмоқда. Ўйлайманки, “Барселона”да ўзимни кўрсата оламан, - дейди Вермален. | |
|
Всего комментариев: 0 | |