Олдинги ўйин Ҳисобот
14.03.2015 (22:00) Примера,27-тур
Эйбар
0
Барселона
2
Кейинги ўйин Тақвим
18.03.2015 (00:45) Чемпионлар лигаси, 1/8 финал
Барселона
Манчестер Сити
Ўйинлар ҳисоботи
Авторизация
 
Месси: Ўтган йили муаммоларим кўп эди

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси ўтган йилдаги муаммолари ва кейинги мавсумдаги режалари ҳақида айтиб ўтди .

Ҳозир жамоа яхши спорт формасида. Аммо яқин вақт ичида совринлар тақдири ҳал қилинади. Шунинг учун бўш келишимиз керакмас, вазифаларимиз ўзгармади – ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз зарур. Ўтган йили муаммоларим кўп эди – майдонда ҳам ва унинг ташқарисида ҳам. Умид қиламанки, бу йил барчаси кўнгилдагидек бўлади. Айни вақтда “Барселона”да тўп суриш иштиёқим катта. Жамоамга янада кўпроқ фойда келтирмоқчиман, – деди Месси Football Espana нашрига берган интервьюсида.

Месси ушбу мавсум Ла Лига баҳсларида 23 бор майдонга тушиб, 26 гол ва 16 голли пасга муаллифлик қилган.

Кўришлар: 382 Қўшилган вақти: 21.02.2015 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm

 
“Барселона” – “Малага”. Луис Энрике кимлардан фойдалана олмайди?

“Барселона” жамоаси Испания чемпионати доирасида “Малага”га қарши бўладиган учрашувда бир қатор футболчиларининг имкониятларидан фойдалана олмайди.

Хусусан, мазкур ўйинда каталонияликлар сафидан Масип, Монтойя, Серхио Роберто, Вермален ва Дугласлар қайдномадан жой олишмади, деб хабар беради soccer.ru.

Бу футболчиларда жароҳат бор.

Луис Энрике “Малага”га қарши ўйинда қуйидаги футболчиларни қайдномага киритди.

Браво, Тер Штеген, Алвеш, Пике, Бартра, Маскерано, Матье, Адриано, Альба, Бускетс, Ракитич, Хави, Иньеста, Рафинья, Педро, Месси, Суарес, Неймар.

Кўришлар: 443 Қўшилган вақти: 21.02.2015 Шарҳлар: 0 • Автор: mmm