20:46 Месси: Ўтган йили муаммоларим кўп эди | |
“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси ўтган йилдаги муаммолари ва кейинги мавсумдаги режалари ҳақида айтиб ўтди . – Ҳозир жамоа яхши спорт формасида. Аммо яқин вақт ичида совринлар тақдири ҳал қилинади. Шунинг учун бўш келишимиз керакмас, вазифаларимиз ўзгармади – ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз зарур. Ўтган йили муаммоларим кўп эди – майдонда ҳам ва унинг ташқарисида ҳам. Умид қиламанки, бу йил барчаси кўнгилдагидек бўлади. Айни вақтда “Барселона”да тўп суриш иштиёқим катта. Жамоамга янада кўпроқ фойда келтирмоқчиман, – деди Месси Football Espana нашрига берган интервьюсида. Месси ушбу мавсум Ла Лига баҳсларида 23 бор майдонга тушиб, 26 гол ва 16 голли пасга муаллифлик қилган. | |
|
Всего комментариев: 0 | |